Бош саҳифаЯнгиликларРоссия Федерациясида малина терими фаол босқичга ўтди
Янгиликлар

Россия Федерациясида малина терими фаол босқичга ўтди

Россия бозорида маҳаллий фермер хўжаликларидан малина етказиб бериш ўсишда давом этмоқда. Бу хусусда «AПК-Информ: Сабзавотлар ва мевалар» лойиҳаси таҳлилчилари хабар берди. Ушбу резавор етиштириладиган асосий ҳудудларда йиғим-терим фаол босқичга ўтди ва об-ҳаво шароитларига қараб, Россия Федерациясида малина сотиш мавсуми куз фасли бошига қадар давом этиши мумкин.

Бу далил маҳаллий малина нархига таъсир кўрсатмай қолмади. Бугунги кунга келиб, ушбу сегментдаги нархлар муттасил пасая бошлаган. Aйни пайтда россиялик боғбонлар маҳаллий малина нархларини 180-280 рубл / кг (2,42-3,76 доллар / кг) оралиғида эълон қилишмоқда, бу ўтган иш ҳафтаси охирига нисбатан ўртача 24 фоиз арзонроқ нархдир.

Фермерлар ушбу резавор нархининг сезиларли пасайишини маҳаллий фермер хўжаликларидан малина таклифи кўпайгани билан боғлашмоқда. Эслатиб ўтамиз, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли ўтган ҳафта бозорга малина етказиб бериш бироз чекланган эди. Бу ҳафта кўпчилик боғбонлар  йиғим-теримни бошлашга муваффақ бўлишди, натижада, бозорда малина билан боғлиқ таклифлар ошди ва нархлар пасая бошлади.

Шунингдек ўқинг: Россияда маҳаллий қовун сотишнинг оммавий мавсуми бошланди

Бугунги кунда Россия бозорида малина нархи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўртача 10 фоиз арзон. Шу билан бирга, бозордаги асосий иштирокчиларнинг маҳаллий резавор нархи энди бу қадар тез пасаймаслигига ишончи комил. Улар ремонтант малина мавсуми бошланиши билан  ушбу сегментдаги нархлар кўтарилишини истисно этишмайди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Украинада сабзавотлар май ойи охиригача яна 25-30 фоиз қимматлаши мумкин

EastFruit

Ўзбекистонда супер-эртаги олма сотувга чиқди ва у импорт қилинган экзотик мевалардан ҳам қимматроқ

EastFruit

Сабзавот ҳосилини йиғиш ва қайта ишлаш тезлиги ҳамда аниқлигини таъминловчи роботлаштирилган тизим (видео)

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин