Raw Green Organic Leeks Ready to Chop
Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларСабзавот ҳосилини йиғиш ва қайта ишлаш тезлиги ҳамда аниқлигини таъминловчи роботлаштирилган тизим (видео)
Видео Технологиялар Янгиликлар

Сабзавот ҳосилини йиғиш ва қайта ишлаш тезлиги ҳамда аниқлигини таъминловчи роботлаштирилган тизим (видео)

Сўнгги бир неча йил ичида сархил маҳсулот етиштирувчи фермерларни ташвишга солаётган асосий муаммолардан бири ишчи кучи етишмовчилигидир. Ва бу вазият яқин орада ўзгармайди, аксинча, ишчи кучи қимматлашиши, меҳнат қиладиганларни топиш қийинлашиши эҳтимоли юқоридир. Гап фақат ишчи кучи нархи ва мавжудлиги ҳақида эмас, балки ишчилар тайёрлашнинг сифати ҳақида ҳам бормоқда, зеро, ўқитиш вақти ва харажатлари тобора ортяпти.

Шу маънода сабзавотлар ҳосилини йиғиб олишда ҳам, қайта ишлашда ҳам робототехника муҳим аҳамият касб этади. Фермерлар ва маҳсулотни қайта ишловчи корхоналар дуч келадиган асосий муаммо – кадрлар масаласини ҳал этишга ёрдам берувчи янги технологиялар ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақида EastFruit мутахассислари FreshPlaza ҳаволасига таяниб хабар бермоқда.

Scorpion Vision 25 йилдан зиёд вақт давомида автомобилсозлик ва аэрокосмик саноат учун ишланмалар тақдим этиб келади ва яқинда у ўз эътиборини сабзавотни қайта ишлаш саноатига қаратди.

“Сархил маҳсулотлар саноатида қарийб олти йилдан буён фаолият юритмоқдамиз. Биздан Брюссель карамини буташ бўйича ечим ишлаб чиқиш сўралди. Бу бир қарашда оддий туюлса-да, турли фасллар, навлар, экин келиб чиққан мамлакат туфайли новдалар ҳар қандай шакл, ўлчам ва рангда бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак», дейди Scorpion Vision бош директори Пол Уилсон.

Шунингдек ўқинг: FarmDroid далада – келажак қишлоқ хўжалиги «ишчи»си (видео)

АI Scorpion Vision билан биргаликда 3D-намойишдан фойдаланган ҳолда компания ниҳолларнинг учини кесиш ва ташқи баргларни олиб ташлаш тизимини яратди. Тизим пояни навдан қатъи назар «танийди» ва белгиланган якуний масофадан кесади, ушбу масофани созлаш мумкин.

“Бир технология турли хил сабзавотлар, масалан, порей пиёзини кесишда ҳам қўлланиши мумкин. Пиёз ювилганидан сўнг у камера остига туширилади. Ушбу камера поя пластинаси қаерда жойлашганини жуда аниқ билади ва сув тиғи илдизларни олиб ташлаш ҳамда поя тоза, бузилмаган ҳолда қолиши учун миллиметр аниқликда кесиш учун йўналтирилади”, дейди бошқарувчи.

Технологиядан, шунингдек, салатнинг ўзагини, брюква ҳамда сабзининг пояси ва думини олиб ташлаш, илдиз шикастланишини аниқлашда фойдаланиш мумкин.

 

Пол Уилсоннинг сўзларига кўра, тизим инсоннинг кўриш қобилияти сингари  ишлайди, лекин унинг ҳаракати анча тез ва аниқ. Шу билан бирга, ҳар доим ҳамма нарса тўғри ишлаётганини текшириш учун ишлаб чиқариш линияларида инсон омилига эҳтиёж бор. Порей пиёзини қайта ишлаш линиясида компания ишчилар сонини 40 нафардан атиги 6 нафарга қисқартиришга муваффақ бўлди.

«Янги тизимларни жорий этишда харажат ҳар доим асосий омил бўлиб қолади, бироқ кўплаб ишлаб чиқарувчилар ишчи кучи танқислиги туфайли сармоя киритишга мажбур бўлиши мумкин. Биз икки-уч йил ичида сармоядан даромад олинишини ният қилганмиз”, дея хулоса қилди Пол Уилсон.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

АҚШ компанияси Қозоғистон агромаҳсулотларини чуқур қайта ишлаш корхоналарига 100 миллион доллар сармоя киритишга тайёр

EastFruit

Қозоғистон олимлари чаканда етиштиришнинг янги технологиясини ишлаб чиқишди

EastFruit

2022 йили Ўзбекистонда иссиқхона маҳсулотлари етиштиришни 26 фоизга ошириш режалаштирилган (видео)

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин