EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Wed, 27 Apr 2022 19:04:06 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Ўзбекистонда “Органик маҳсулотлар тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-organik-mahsulotlar-toqrisidagi-qonun-qabul-qilindi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-organik-mahsulotlar-toqrisidagi-qonun-qabul-qilindi/#respond Thu, 28 Apr 2022 08:00:46 +0000 https://east-fruit.ru/?p=104142 Ўзбекистонда 2022 йилнинг 25 апрель куни “Органик маҳсулотлар тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Мазкур Қонун 6 боб ва 30 моддадан иборат, дея хабар бермоқда EastFruit мутахассислари. Қонунда органик маҳсулотлар етиштириш соҳаси, шунингдек, ушбу йўналишда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда асосий мувофиқлаштирувчи ваколатли давлат органи сифатида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги белгиланган, дейилмоқда мазкур...

Сообщение Ўзбекистонда “Органик маҳсулотлар тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистонда 2022 йилнинг 25 апрель куни “Органик маҳсулотлар тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Мазкур Қонун 6 боб ва 30 моддадан иборат, дея хабар бермоқда EastFruit мутахассислари.

Қонунда органик маҳсулотлар етиштириш соҳаси, шунингдек, ушбу йўналишда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда асосий мувофиқлаштирувчи ваколатли давлат органи сифатида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги белгиланган, дейилмоқда мазкур вазирлик маълумотларида.

Янги Қонунга мувофиқ, органик маҳсулот етиштирувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган. Унга кўра, органик маҳсулот етиштирувчилар ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, транспортда ташиш ва реализация чоғида ўз фирмаси номидан, товар ва хизмат кўрсатиш белгисидан фойдаланиш ҳуқуқига эгадир. Шунингдек, улар органик маҳсулотлар етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш, транспортда ташиш ва реализация учун зарур бўлган хизмат (ишлар)лар турларини, жумладан, мувофиқликни баҳолаш органлари ва маслаҳат хизматларини кўрсатувчи ташкилотларни мустақил танлаш ҳуқуқига эгадир.

Шунингдек, Қонунда органик маҳсулотларни етиштирувчилар фаолияти доирасида органик маҳсулотлар тўғрисидаги қонунчилик ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя этилиши белгиланган.

Қонунга мувофиқ, органик маҳсулотлар етиштириш соҳасида асосий мувофиқлаштирувчи ваколатли давлат органи сифатида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги белгиланди. Бундан ташқари, мувофиқликни баҳолаш органини авторизациялаштириш, органик маҳсулотлар соҳасидаги эквивалентликни баҳолаш, органик маҳсулотларни тамғалаш механизмлари ҳам очиқланган.

Ушбу Қонуннинг қабул қилиниши органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва хомашё ишлаб чиқариш тизимидаги муносабатларни шакллантиришнинг ҳуқуқий асосини яратиш, мазкур йўналишдаги фаолиятни ривожлантириш, шунингдек, хўжалик субъектлари муносабатларини ҳуқуқий тартибга солишни таъминлайди.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда 2021 йилги картошка ҳосилининг деярли 75 фоизи деҳқон хўжаликларида етиштирилган

“Органик маҳсулотлар тўғрисида”ги Қонуннинг ўзбек ва рус тилидаги тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Президентининг “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган. Шунингдек, Президент Фармонида қуйидагилар ҳам тасдиқланган:

– Ўзбекистон Республикасида органик қишлоқ хўжалиги ва органик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш концепцияси;

– Ўзбекистон Республикасида органик қишлоқ хўжалиги ва органик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»;

– 2020—2025 йилларда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон фонди ерларида босқичма-босқич органик ишлаб чиқаришга ўтишнинг прогноз кўрсаткичлари;

– 2020-2025 йилларда мақбул қишлоқ хўжалиги амалиёти (Global G.A.P.) халқаро стандарти талаблари бўйича сертификатланадиган ер майдонларининг асосий экспортбоп экин турлари бўйича прогноз кўрсаткичлари;

– пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши корхоналари ва кластерлари томонидан органик пахта хом ашёси етиштириш ҳамда органик тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси;

– Республика ҳудудларида агроэкотуризм жозибадорлигини янада ошириш учун органик бозорлар ва ресторанлар ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режаси.

Сообщение Ўзбекистонда “Органик маҳсулотлар тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-organik-mahsulotlar-toqrisidagi-qonun-qabul-qilindi/feed/ 0
Украинада сабзавотлар май ойи охиригача яна 25-30 фоиз қимматлаши мумкин https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainada-sabzavotlar-may-oyi-okhirigacha-yana-25-30-foiz-qimmatlashi-mumkin/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainada-sabzavotlar-may-oyi-okhirigacha-yana-25-30-foiz-qimmatlashi-mumkin/#respond Thu, 28 Apr 2022 06:00:20 +0000 https://east-fruit.ru/?p=104141 Уруш туфайли Украина бақлажон ҳосилининг 71 фоизини, помидор ҳосилида 68 фоиз, қалампирда 58 фоиз, пиёзда 46 фоиз, бодрингда 45 фоиз, қовоқда 39 фоиз, сабзида 38 фоиз, картошкада 38 фоиз, лавлагида 35 фоиз, карам ҳосилида эса 32 фоизини бой бериши мумкин. «Фокус» нега Украинада сабзавотлар тез қимматлашаётгани ҳамда ушбу мамлакат булғор...

Сообщение Украинада сабзавотлар май ойи охиригача яна 25-30 фоиз қимматлаши мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>

Уруш туфайли Украина бақлажон ҳосилининг 71 фоизини, помидор ҳосилида 68 фоиз, қалампирда 58 фоиз, пиёзда 46 фоиз, бодрингда 45 фоиз, қовоқда 39 фоиз, сабзида 38 фоиз, картошкада 38 фоиз, лавлагида 35 фоиз, карам ҳосилида эса 32 фоизини бой бериши мумкин. «Фокус» нега Украинада сабзавотлар тез қимматлашаётгани ҳамда ушбу мамлакат булғор қалампири, кабачок, бақлажон ва бодринг тақчиллигига дуч келдими-йўқми – шуларни аниқлади.

Украинада сабзавотларнинг келгусидаги ҳосилига таҳдид нафақат ҳудудларнинг бир қисми босиб олингани, балки баҳорги юмушлар учун сарфланадиган ресурслар етишмовчилиги билан ҳам боғлиқ.

Агромаҳсулот етиштирувчиларни ресурслар билан таъминлашда ҳам ҳукумат, ҳам турли жамғармалар кўмак беради. Масалан, Аграр сиёсат вазирлиги ва халқаро ҳамкорлар кўмагида “Ғалаба боғлари” ташаббуси бошланган.  Украина аграр сиёсат ва озиқ-овқат вазирининг биринчи ўринбосари Тарас Висоцкийнинг айтишича, бу лойиҳа ер участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга тайёр бўлган барча украиналикларни зарур материаллар билан таъминлашга ёрдам беради.

Бироқ, 2022 йилда Украина сабзавот тақчиллигига дуч келиши мумкин. «Ғалаба боғлари» лойиҳаси маълумотларига кўра, Россия бошлаган уруш туфайли Украина бақлажон ҳосилининг 71 фоизини, помидор ҳосилида 68 фоиз, қалампирда 58 фоиз, пиёзда 46 фоиз, бодрингда 45 фоиз, қовоқда 39 фоиз, сабзида 38 фоиз, картошкада 38 фоиз, лавлагида 35 фоиз, карам ҳосилида эса 32 фоизини бой бериши мумкин.

Ушбу ҳисоб-китоб март ойи охиридаги ҳолатга асосланган. Кейинроқ душман Киев, Чернигов ва Сум вилоятларидан чекинган бўлса-да, вазият буткул яхшиланиши даргумон.

Биринчидан, озод қилинган ҳудуддаги далаларни минадан тозалаш керак.

Иккинчидан, бир қатор сабзавотлар, хусусан, помидор, бақлажон, қалампир етиштириш билан Украина жанубидагилар шуғулланган. Бу ҳудудларнинг катта қисми эса Россия армияси назорати остида қолмоқда.

Украинада қайси сабзавотлар нархи ошиши мумкин?

Украинада сабзавот нархи уруш бошланганидан кейин дарҳол кўтарилиб кетди. Давлат статистика хизмати маълумотларига кўра, 2022 йилнинг март ойида 2021 йилнинг декабрига нисбатан картошка нархи 33,6 фоизга ошиб, килограмм учун 11,70 грн.ни, пиёз – 60,6 фоизга ошиб, килограмм учун 19,42 грн.ни, лавлаги – 64,2 фоизга ошиб, килограмм учун 21,91 грн.ни ташкил қилди. Сабзи ва оқ карам эса икки баробаар қимматлашди – кг учун 20,06 грн. ва 23,34 грн.гача.

Помидор нархи, айниқса, сезиларли даражада ошди.  Супермаркетлардаги нархларни кузатиб борувчи minfin.com.ua портали маълумотларига кўра, биргина апрель ойида помидор нархи 53,22 фоизга, март ойида эса 8,38 фоизга қимматлашган. 17 апрель ҳолатига кўра, оддий қизил помидорнинг ўртача нархи кг учун 80,23 грн, пушти помидор нархи – 157,20 грн.га етди.

“Аграр иқтисод институти” МИМнинг Нарх белгилари ва қишлоқ хўжалиги бозори бўлими бошлиғи Инна Сало фермерларнинг энергия ташувчилар, транспорт, коммунал хизматлар, электр энергияси ва ҳоказолар билан боғлиқ ҳаражатлари ошишини сабзавот нархи қимматлашининг асосий омили деб атамоқда. Эксперт май ойи охирига қадар сабзавот турига қараб, истеъмол нархлари яна 25-30% га ошишини кутиш кераклигини айтмоқда.

“Эртаги сабзавотлар, асосан, мамлакат ғарби ва жанубидаги иссиқхоналарда етиштирилади, уруш даврида эса уларнинг ҳосилини йиғиб олиш ва сотиш анча қийинлашди”,  дейди Инна Сало. «Херсон вилоятида, Запорожьенинг бир қисмида ва жанглар давом этаётган бошқа вилоятларда сабзавотлар экиладиган далалар бой берилмоқда. Бошқа томондан, логистика муаммоси туфайли Туркиядан иссиқхона сабзавотларини импорт қилиш ҳам қийинлашган”.

Ушбу омиллар нарх динамикасига таъсир қилмоқда. Мутахассиснинг фикрича, сабзавот етиштириладиган ҳудудларда таклиф ҳаддан ташқари кўп бўлса, бошқаларида, аксинча, тақчиллик, нархлар сакраши қайд этилиши мумкин.

Сообщение Украинада сабзавотлар май ойи охиригача яна 25-30 фоиз қимматлаши мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainada-sabzavotlar-may-oyi-okhirigacha-yana-25-30-foiz-qimmatlashi-mumkin/feed/ 0
Ўзбекистонда супер-эртаги олма сотувга чиқди ва у импорт қилинган экзотик мевалардан ҳам қимматроқ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-super-ertagi-olma-sotuvga-chiqdi-va-u-import-qilingan-ekzotik-mevalardan-ham-qimmatroq/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-super-ertagi-olma-sotuvga-chiqdi-va-u-import-qilingan-ekzotik-mevalardan-ham-qimmatroq/#respond Thu, 28 Apr 2022 04:00:17 +0000 https://east-fruit.ru/?p=104140 Бир неча кундирки, Ўзбекистон пойтахти истеъмолчилари 2022 йилги мавсумнинг яна бир янгилиги – халқ орасида “Май олмаси” деб аталадиган супер-эртаги олмани татиб кўриш имконига эга бўлмоқда. Номига қарамай, ушбу нав чакана савдода апрель ойининг иккинчи ярми ёки  охирларида пайдо бўлади. Бу мавсумнинг биринчи янги олмаси бўлгани учун нархи юқори. Узоқ...

Сообщение Ўзбекистонда супер-эртаги олма сотувга чиқди ва у импорт қилинган экзотик мевалардан ҳам қимматроқ появились сначала на EastFruit.

]]>

Бир неча кундирки, Ўзбекистон пойтахти истеъмолчилари 2022 йилги мавсумнинг яна бир янгилиги – халқ орасида “Май олмаси” деб аталадиган супер-эртаги олмани татиб кўриш имконига эга бўлмоқда. Номига қарамай, ушбу нав чакана савдода апрель ойининг иккинчи ярми ёки  охирларида пайдо бўлади.

Бу мавсумнинг биринчи янги олмаси бўлгани учун нархи юқори. Узоқ кутилган ушбу мева учун 2021 йил ҳосилининг ўтган йилги кечпишар олмасидан ўртача 7-8 баробар кўп пул тўлаш керак бўлади, деб қайд этмоқда EastFruit мутахассислари. Шундай қилиб, Ўзбекистон истеъмолчилари сархилликни жуда қадрлашади, буни «Май олмаси»нинг оддийгина кўриниши ва майда калибрли бўлишига қарамай, унинг бу қадар қиммат нархда сотилишидан ҳам билиш мумкин!

Жорий йилнинг 20-23 апрель кунлари Тошкент супермаркетларидаги чакана савдоларда супер-эртаги навли май олмалари пайдо бўлди ва 100 грамми 11 700 сўмдан 12 999 сўмгача, яъни, 1 кг учун 117 000 сўмдан 129 990 сўмгача нархларда сотилмоқда.  Супермаркет тармоқлари мазур маҳсулот нархи қимматлиги сабаб, унинг нархини 100 грамми учун белгилаган кўринади. Негаки, айни дамда маҳаллий етиштирилган эртаги олма янги ҳосил гилоси ва ўригидан сўнг пештахтадаги энг қиммат мевалардан бири бўлиб турибди ва импорт қилинадиган экзотик мевалардан ҳам қимматроқдир.

Таққослаш учун айтадиган бўлсак, 2022 йилнинг 26 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистон пойтахти супермаркетларида (агар оммабоп ва кенг танилган навлар нархлари ҳақида гапирадиган бўлсак) ўтган йилги ҳосил олмасининг чакана нархлари 1 кг учун 12 000 сўмдан 23 000 сўмгача турибди.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда 2021 йилги картошка ҳосилининг деярли 75 фоизи деҳқон хўжаликларида етиштирилган

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда мавсумнинг ушбу янгилиги чакана савдоларда 19 апрель куни 100 грамм учун 14 999 сўм, яъни, 149 990 сўм/кг нархда сотувга чиққан. Бошқача айтганда, бу йил май олмалари чакана савдода ўтган йилги билан бир вақтда пайдо бўлди, лекин 2021 йилга нисбатан ўртача 18 фоизга арзонроқдир. EastFruit мутахассислари буни совуқдан ҳосил бой берилиши ҳолати жорий йилда анча камроқ эканлиги билан боғлашмоқда. Зеро, 2021 йилда эртаги олма навлари ҳосили совуқнинг икки тўлқинидан катта зарар кўрган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда, одатда, янги ҳосилнинг эртаги олмасини оммавий йиғиш мавсуми май ойи ўрталарида бошланади. Айнан шу даврда Ўзбекистон эртаги олманинг экспорт партияларини жўната бошлайди. Бироқ, олма экспортининг асосий ҳажми ёз ойларига тўғри келади.

Сообщение Ўзбекистонда супер-эртаги олма сотувга чиқди ва у импорт қилинган экзотик мевалардан ҳам қимматроқ появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-super-ertagi-olma-sotuvga-chiqdi-va-u-import-qilingan-ekzotik-mevalardan-ham-qimmatroq/feed/ 0
Сабзавот ҳосилини йиғиш ва қайта ишлаш тезлиги ҳамда аниқлигини таъминловчи роботлаштирилган тизим (видео) https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/sabzavot-hosilini-yiqish-va-qayta-ishlash-tezligi-hamda-aniqligini-taminlovchi-robotlashtirilgan-tizim-video/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/sabzavot-hosilini-yiqish-va-qayta-ishlash-tezligi-hamda-aniqligini-taminlovchi-robotlashtirilgan-tizim-video/#respond Wed, 27 Apr 2022 09:00:48 +0000 https://east-fruit.ru/?p=104088 Сўнгги бир неча йил ичида сархил маҳсулот етиштирувчи фермерларни ташвишга солаётган асосий муаммолардан бири ишчи кучи етишмовчилигидир. Ва бу вазият яқин орада ўзгармайди, аксинча, ишчи кучи қимматлашиши, меҳнат қиладиганларни топиш қийинлашиши эҳтимоли юқоридир. Гап фақат ишчи кучи нархи ва мавжудлиги ҳақида эмас, балки ишчилар тайёрлашнинг сифати ҳақида ҳам бормоқда, зеро,...

Сообщение Сабзавот ҳосилини йиғиш ва қайта ишлаш тезлиги ҳамда аниқлигини таъминловчи роботлаштирилган тизим (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>

Сўнгги бир неча йил ичида сархил маҳсулот етиштирувчи фермерларни ташвишга солаётган асосий муаммолардан бири ишчи кучи етишмовчилигидир. Ва бу вазият яқин орада ўзгармайди, аксинча, ишчи кучи қимматлашиши, меҳнат қиладиганларни топиш қийинлашиши эҳтимоли юқоридир. Гап фақат ишчи кучи нархи ва мавжудлиги ҳақида эмас, балки ишчилар тайёрлашнинг сифати ҳақида ҳам бормоқда, зеро, ўқитиш вақти ва харажатлари тобора ортяпти.

Шу маънода сабзавотлар ҳосилини йиғиб олишда ҳам, қайта ишлашда ҳам робототехника муҳим аҳамият касб этади. Фермерлар ва маҳсулотни қайта ишловчи корхоналар дуч келадиган асосий муаммо – кадрлар масаласини ҳал этишга ёрдам берувчи янги технологиялар ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақида EastFruit мутахассислари FreshPlaza ҳаволасига таяниб хабар бермоқда.

Scorpion Vision 25 йилдан зиёд вақт давомида автомобилсозлик ва аэрокосмик саноат учун ишланмалар тақдим этиб келади ва яқинда у ўз эътиборини сабзавотни қайта ишлаш саноатига қаратди.

“Сархил маҳсулотлар саноатида қарийб олти йилдан буён фаолият юритмоқдамиз. Биздан Брюссель карамини буташ бўйича ечим ишлаб чиқиш сўралди. Бу бир қарашда оддий туюлса-да, турли фасллар, навлар, экин келиб чиққан мамлакат туфайли новдалар ҳар қандай шакл, ўлчам ва рангда бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак», дейди Scorpion Vision бош директори Пол Уилсон.

Шунингдек ўқинг: FarmDroid далада – келажак қишлоқ хўжалиги «ишчи»си (видео)

АI Scorpion Vision билан биргаликда 3D-намойишдан фойдаланган ҳолда компания ниҳолларнинг учини кесиш ва ташқи баргларни олиб ташлаш тизимини яратди. Тизим пояни навдан қатъи назар «танийди» ва белгиланган якуний масофадан кесади, ушбу масофани созлаш мумкин.

“Бир технология турли хил сабзавотлар, масалан, порей пиёзини кесишда ҳам қўлланиши мумкин. Пиёз ювилганидан сўнг у камера остига туширилади. Ушбу камера поя пластинаси қаерда жойлашганини жуда аниқ билади ва сув тиғи илдизларни олиб ташлаш ҳамда поя тоза, бузилмаган ҳолда қолиши учун миллиметр аниқликда кесиш учун йўналтирилади”, дейди бошқарувчи.

Технологиядан, шунингдек, салатнинг ўзагини, брюква ҳамда сабзининг пояси ва думини олиб ташлаш, илдиз шикастланишини аниқлашда фойдаланиш мумкин.

 

Пол Уилсоннинг сўзларига кўра, тизим инсоннинг кўриш қобилияти сингари  ишлайди, лекин унинг ҳаракати анча тез ва аниқ. Шу билан бирга, ҳар доим ҳамма нарса тўғри ишлаётганини текшириш учун ишлаб чиқариш линияларида инсон омилига эҳтиёж бор. Порей пиёзини қайта ишлаш линиясида компания ишчилар сонини 40 нафардан атиги 6 нафарга қисқартиришга муваффақ бўлди.

«Янги тизимларни жорий этишда харажат ҳар доим асосий омил бўлиб қолади, бироқ кўплаб ишлаб чиқарувчилар ишчи кучи танқислиги туфайли сармоя киритишга мажбур бўлиши мумкин. Биз икки-уч йил ичида сармоядан даромад олинишини ният қилганмиз”, дея хулоса қилди Пол Уилсон.

Сообщение Сабзавот ҳосилини йиғиш ва қайта ишлаш тезлиги ҳамда аниқлигини таъминловчи роботлаштирилган тизим (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/sabzavot-hosilini-yiqish-va-qayta-ishlash-tezligi-hamda-aniqligini-taminlovchi-robotlashtirilgan-tizim-video/feed/ 0
Европа Иттифоқида рад этилган жами мева-сабзавотларнинг 60 фоизи ҳануз Туркия ҳиссасига тўғри келмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropa-ittifoqida-rad-etilgan-zhami-meva-sabzavotlarning-60-foizi-hanuz-turkiya-hissasiga-toqri-kelmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropa-ittifoqida-rad-etilgan-zhami-meva-sabzavotlarning-60-foizi-hanuz-turkiya-hissasiga-toqri-kelmoqda/#respond Wed, 27 Apr 2022 07:00:00 +0000 https://east-fruit.ru/?p=104091 Европа озиқ-овқат ва озуқа-ем ҳақида тезкор огоҳлантирув тизими (RASFF)нинг жорий йил биринчи чорагидаги маълумотларига кўра, рад этилган мева-сабзавотларнинг 60 фоизи Туркия ҳиссасига тўғри келмоқда. Чунки, улар таркибида ЕИ фойдаланишга рухсат бермаган ингредиентлар мавжуд. Одатдагидек, Европа Иттифоқида рухсат этилган агрокимёвий фаол моддалар (MRLS)нинг қолдиқлари максимал чегарадан ошиб кетгани қайд этилмоқда. Бу...

Сообщение Европа Иттифоқида рад этилган жами мева-сабзавотларнинг 60 фоизи ҳануз Туркия ҳиссасига тўғри келмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Европа озиқ-овқат ва озуқа-ем ҳақида тезкор огоҳлантирув тизими (RASFF)нинг жорий йил биринчи чорагидаги маълумотларига кўра, рад этилган мева-сабзавотларнинг 60 фоизи Туркия ҳиссасига тўғри келмоқда. Чунки, улар таркибида ЕИ фойдаланишга рухсат бермаган ингредиентлар мавжуд. Одатдагидек, Европа Иттифоқида рухсат этилган агрокимёвий фаол моддалар (MRLS)нинг қолдиқлари максимал чегарадан ошиб кетгани қайд этилмоқда. Бу хусусда Fruit-inform FreshPlaza ҳаволасига таяниб хабар берди.

Биринчи чоракда Европа Иттифоқи мамлакатлари мева-сабзавот импорт қиладиган мамлакатларга берган 298 та огоҳлантирувдан 180 таси Туркия ҳиссасига тўғри келмоқда. Бундан ташқари, бу рақамлар тобора ортиб боряпти. Агар февраль ойида 45 та рухсат этилган чекланган концентрация (РЭЧК) меъёридан ошиб кетиши ҳолатлари аниқланган бўлса, март ойида бундай ҳолатнинг 74 таси қайд этилди. Пестицидларнинг ортиқча миқдори, асосан, цитрус меваларда қайд этилган. Энг кўп аниқланган модда метилхлорпирифос ёки хлорпирифосдир. Ушбу модда Европада тақиқланган.

LA UNIÓ de Llauradors (Испаниянинг Валенсия вилоятидаги Фермерлар иттифоқи) бош котиби Карлес Периснинг айтишича: «Маълумотлар ҳақиқатан ҳам, эътироз билдиришга арзийди ва бу Туркия импорти чуқур текширувдан ўтказилмагунча  тўхтатилиши кераклигини кўрсатмоқда».

Март ойи бошида LA UNIÓ Европа комиссияси ва Испания ҳукуматига Туркия мева-сабзавотлари импорти тўхтатилишини сўраб мурожаат қилган эди. Шунга ўхшаш мурожаатлар Европа Иттифоқининг соғлиқни сақлаш ва озиқ-овқат хавфсизлиги сиёсатига масъул шахс – Sante бош директори, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича соғлиқни сақлаш бош директорига ҳам юборилган.

Ташкилот, шунингдек, турк мева-сабзавотларининг текширув частотаси 50 фоизга оширилишини ва тариф асимметрияси тугатилишини сўради. Чунки, Туркия Европа Иттифоқига 20% тариф билан экспорт қилса, Испания Туркияга экспорт учун 54% тариф тўлаши керак.

Сообщение Европа Иттифоқида рад этилган жами мева-сабзавотларнинг 60 фоизи ҳануз Туркия ҳиссасига тўғри келмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropa-ittifoqida-rad-etilgan-zhami-meva-sabzavotlarning-60-foizi-hanuz-turkiya-hissasiga-toqri-kelmoqda/feed/ 0
Ўзбекистонда 2021 йилги картошка ҳосилининг деярли 75 фоизи деҳқон хўжаликларида етиштирилган https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-2021-yilgi-kartoshka-hosilining-deyarli-75-foizi-dehqon-khozhaliklarida-etishtirilgan/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-2021-yilgi-kartoshka-hosilining-deyarli-75-foizi-dehqon-khozhaliklarida-etishtirilgan/#respond Wed, 27 Apr 2022 05:00:08 +0000 https://east-fruit.ru/?p=104092 Ўзбекистонда  картошка етиштиришга эътибор кучайтирилмоқда. Давлат миқёсида мавжуд имкониятлардан максимал даражада фойдаланишга қаратилган амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этиляпти ва бу соҳани ислоҳ қилиш, аҳолининг картошкага бўлган талабини қондиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Шунингдек, 2021 йили етиштирилган картошканинг асосий қисми – 74,7 фоизи деҳқон хўжаликлари улушига тўғри келади. Мамлакатда...

Сообщение Ўзбекистонда 2021 йилги картошка ҳосилининг деярли 75 фоизи деҳқон хўжаликларида етиштирилган появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистонда  картошка етиштиришга эътибор кучайтирилмоқда. Давлат миқёсида мавжуд имкониятлардан максимал даражада фойдаланишга қаратилган амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этиляпти ва бу соҳани ислоҳ қилиш, аҳолининг картошкага бўлган талабини қондиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Шунингдек, 2021 йили етиштирилган картошканинг асосий қисми – 74,7 фоизи деҳқон хўжаликлари улушига тўғри келади.

Мамлакатда картошка уруғчилигини ривожлантириш, сақлаш ва чуқур қайта ишлаш тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, бу эса қўшилган қийматнинг янги занжирларини яратиш имконини беради, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

2020 йилда истеъмолга мўлжалланган ва уруғлик картошка етиштиришни кўпайтириш ҳамда республика ички бозорида картошкага бўлган талабни тўлиқ қондириш, кластер, кооперация механизмларини кенгайтириш, картошка етиштиришга замонавий технологияларни жорий этишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори (ПҚ-4704-сон) қабул қилинган эди. Мазкур қарорга мувофиқ, 40 та туман картошка етиштиришга, хусусан, 23 туман картошка уруғчилигига, 9 туман юқори репродукцияли (супер элита) картошка уруғчилигига йўналтирилди.

Юқоридаги чора-тадбирлар ўз самарасини бермоқда.  Мамлакатда картошка етиштириш даражаси тобора ортиб боряпти. Мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қиладиган ушбу муҳим қишлоқ хўжалиги экинини етиштиришда Самарқанд, Андижон, Тошкент ва Сурхондарё вилоятлари етакчи ўринларни эгаллайди. Булунғур, Ургут, Янгиқўрғон ва Пайариқ туманлари деҳқонлари ички  бозорга энг кўп картошка етказиб беряпти. 2021 йилда деҳқон хўжаликлари мамлакатда етиштирилган жами картошканинг 74,7 фоизини бозорга етказиб берган.

Сообщение Ўзбекистонда 2021 йилги картошка ҳосилининг деярли 75 фоизи деҳқон хўжаликларида етиштирилган появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-2021-yilgi-kartoshka-hosilining-deyarli-75-foizi-dehqon-khozhaliklarida-etishtirilgan/feed/ 0
АҚШ компанияси Қозоғистон агромаҳсулотларини чуқур қайта ишлаш корхоналарига 100 миллион доллар сармоя киритишга тайёр https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/aqsh-kompaniyasi-qozoqiston-agromahsulotlarini-chuqur-qayta-ishlash-korkhonalariga-100-million-dollar-sarmoya-kiritishga-tayyor/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/aqsh-kompaniyasi-qozoqiston-agromahsulotlarini-chuqur-qayta-ishlash-korkhonalariga-100-million-dollar-sarmoya-kiritishga-tayyor/#respond Wed, 27 Apr 2022 03:00:04 +0000 https://east-fruit.ru/?p=104093 Американинг Сhampion foods компанияси Қозоғистондан сабзавот маҳсулотларини импорт қилиш, шунингдек, Қозоғистон Республикаси ҳудудида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхонасини қуришдан манфаатдор.  Компания вакиллари Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Карашукеев ҳамда Бош вазир ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Бахит Султонов билан учрашувларда ҳамкорлик режаларини муҳокама қилишди, дея хабар бермоқда...

Сообщение АҚШ компанияси Қозоғистон агромаҳсулотларини чуқур қайта ишлаш корхоналарига 100 миллион доллар сармоя киритишга тайёр появились сначала на EastFruit.

]]>

Американинг Сhampion foods компанияси Қозоғистондан сабзавот маҳсулотларини импорт қилиш, шунингдек, Қозоғистон Республикаси ҳудудида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхонасини қуришдан манфаатдор.  Компания вакиллари Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Карашукеев ҳамда Бош вазир ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Бахит Султонов билан учрашувларда ҳамкорлик режаларини муҳокама қилишди, дея хабар бермоқда ElDala.kz.

“Компания Қозоғистондан музлатилган картошка ва бошқа сабзавот маҳсулотлари экспортини ташкиллаштиришга тайёр, шунингдек, Қозоғистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш заводларини қуриш лойиҳаларига сармоя киритишдан манфаатдор. Жами сармоя 100 миллион долларга тенг”, дея хабар қилди Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

Шунингдек ўқинг: Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фермерларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирларни таклиф қилмоқда

Champion Foods АҚШдаги энг йирик озиқ-овқат трейдери ва айни пайтда озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи компания ҳисобланади. 25 йилдан зиёд вақт давомида компания озиқ-овқат хизматлари, чакана савдо, саноат, нон маҳсулотларини тайёрлаш, оффшор кейтеринг компаниялари, кема чандлерлари ва круиз линиялари бўйича биринчи рақамли етказиб берувчи ҳисобланади. Компания шакар, музлатилган сабзавотлар, гуруч, дуккаклилар, маккажўхори, нонли таёқчалар, пицца ва бошқа маҳсулотларни етказиб беради.

Савдо ва интеграция вазирлигининг маълум қилишича, экспортёрларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш оператори – “QazTrade” АЖ Champion Foods компанияси билан ҳамкорлик меморандумини имзолади. Томонлар Қозоғистон озиқ-овқат маҳсулотларини ташқи бозорларда илгари суриш бўйича қўшма ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва экспортга йўналтирилган қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Сообщение АҚШ компанияси Қозоғистон агромаҳсулотларини чуқур қайта ишлаш корхоналарига 100 миллион доллар сармоя киритишга тайёр появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/aqsh-kompaniyasi-qozoqiston-agromahsulotlarini-chuqur-qayta-ishlash-korkhonalariga-100-million-dollar-sarmoya-kiritishga-tayyor/feed/ 0
Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фермерларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирларни таклиф қилмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-qishloq-khozhaligi-vazirligi-fermerlarni-qollab-quvvatlash-boyicha-yangi-chora-tadbirlarni-taklif-qilmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-qishloq-khozhaligi-vazirligi-fermerlarni-qollab-quvvatlash-boyicha-yangi-chora-tadbirlarni-taklif-qilmoqda/#respond Tue, 26 Apr 2022 08:00:37 +0000 https://east-fruit.ru/?p=104005 Туркистон вилояти (Қозоғистон) қозоғистонликларни эртаги сабзавотлар билан таъминлаш борасида катта имкониятларга эга. Шу боис, фермерларни янада қўллаб-қувватлаш учун форвард молиялаштиришни таъминлаш зарур.  Бу ҳақида вилоятда ўтказилган республика семинар-кенгашида мамлакат қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Карашукеев сўз юритди, деб хабар бермоқда ElDala.kz Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматига таяниб. Бошқарма маълумотларига кўра, вазирлик...

Сообщение Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фермерларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирларни таклиф қилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Туркистон вилояти (Қозоғистон) қозоғистонликларни эртаги сабзавотлар билан таъминлаш борасида катта имкониятларга эга. Шу боис, фермерларни янада қўллаб-қувватлаш учун форвард молиялаштиришни таъминлаш зарур.  Бу ҳақида вилоятда ўтказилган республика семинар-кенгашида мамлакат қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Карашукеев сўз юритди, деб хабар бермоқда ElDala.kz Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Бошқарма маълумотларига кўра, вазирлик озиқ-овқат захиралари, ишлаб чиқариш ва истеъмол балансини тизимли равишда назорат қилади. Зарур ҳолларда ҳудудларни керакли маҳсулотлар билан тўлиқ таъминлаш мақсадида товарларни ҳудудлар кесимида қайта тақсимлаш амалга оширилади.

Ҳокимликлар маълумотларига кўра, жорий йилнинг 20 апрель ҳолатига кўра, республикада картошка захираси 204 минг тонна, сабзи 44,7 минг тонна, карам 28,6 минг тонна, пиёз 36 минг тоннани ташкил этмоқда.

Айни вақтда Туркистон вилоятида эртаги карам ҳосили йиғим-терими бошланди – 198 минг тоннага яқин карам ҳосилини йиғиб олиш режалаштирилган. Май ойи  ўрталаридан июнга қадар 174 минг тонна эртаги картошка ва 55 минг тонна пиёз йиғиб олиниши кутилмоқда. Июнь ойида эса 45 минг тонна сабзи ҳосили йиғиб олиниши режалаштирилган.

«Мева-сабзавот ва эртапишар маҳсулотлар етиштириш учун етарли меҳнат кучига эга бўлган Туркистон вилоятида кучли салоҳият бор ва ушбу ҳудуд республика миқёсида асосий маҳсулот етиштирувчилардан бири ҳисобланади» дейди Ербол Карашукеев.

Вазир айланма схема ва барқарор жамғармалар доирасида Туркистон ўлкаси фермерларини фордвард молиялаштириш бўйича ишлар йўлга қўйилиши зарурлигини айтди. Бу чора фермерларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг маҳсулотларини янги бозорларга олиб чиқиш, товар тақчиллиги ва озиқ-овқат нархлари назоратсиз ошиб кетишининг олдини олишга хизмат қилади.

EastFruit аввалроқ Туркистон вилояти ҳокимлиги ҳамда вилоятлар ва республика аҳамиятига молик шаҳарлар ҳокимликлари ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси бўйича ўзаро ҳамкорлик меморандумлари имзолангани ҳақида хабар берган эди. Бу, ўз навбатида, мавсумдан ташқари вақтда сабзавот экинларининг нархи ошишига йўл қўймаслик, шунингдек, ички бозорни сабзавотлар ва картошка билан тўлдиришга хизмат қилади.

Сообщение Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фермерларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирларни таклиф қилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-qishloq-khozhaligi-vazirligi-fermerlarni-qollab-quvvatlash-boyicha-yangi-chora-tadbirlarni-taklif-qilmoqda/feed/ 0
Ўзбекистондан ёнғоқ экспорти 2022 йилнинг биринчи чорагида қарийб уч баробар ошди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistondan-yonqoq-eksporti-2022-yilning-birinchi-choragida-qariyb-uch-barobar-oshdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistondan-yonqoq-eksporti-2022-yilning-birinchi-choragida-qariyb-uch-barobar-oshdi/#respond Tue, 26 Apr 2022 06:00:00 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103998 Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг ўтган уч ойида мамлакатдан ташқи бозорларга 3,5 миллион доллар қийматидаги 1000 тонна ёнғоқ экспорт қилинган. Расмий статистик маълумотларга кўра, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ёнғоқ экспорти 285 фоиз ошган. Хорижий истеъмолчиларга 13,6 миллион долларлик 19,2 минг тонна иссиқхона помидорлари жўнатилди. Биринчи...

Сообщение Ўзбекистондан ёнғоқ экспорти 2022 йилнинг биринчи чорагида қарийб уч баробар ошди появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг ўтган уч ойида мамлакатдан ташқи бозорларга 3,5 миллион доллар қийматидаги 1000 тонна ёнғоқ экспорт қилинган. Расмий статистик маълумотларга кўра, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ёнғоқ экспорти 285 фоиз ошган.

Хорижий истеъмолчиларга 13,6 миллион долларлик 19,2 минг тонна иссиқхона помидорлари жўнатилди.

Биринчи чоракда помидор экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13,2 фоиз камайган, деб ёзмоқда “Nuz.uz”.

Ер ёнғоқ экспорти 16,7 фоиз, яъни 5,8 минг тоннагача камайди.

Биринчи чоракда Ўзбекистон узум ва майиз экспортидан  энг кўп даромад олди – 31,8 миллион доллар.

Шу даврда оқ бошли карам, гул карам, брокколи ва пекин карами экспорти жами 15,5 миллион доллар қийматида 71,1 минг тоннани ташкил қилди.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда икки ой давомида иссиқхона бодринги қарийб икки баробар арзонлашди

Биринчи чоракда мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажми 258,6 минг тоннани, қиймат жиҳатидан эса 168,8 миллион долларни ташкил этди. 2022 йилнинг январь-март ойларида мева-сабзавот маҳсулотларининг умумий экспортдаги улуши 2,9 фоизни ташкил этди.

Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Россия Федерацияси, Қозоғистон, Хитой ва Покистон, дея хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси.

Сообщение Ўзбекистондан ёнғоқ экспорти 2022 йилнинг биринчи чорагида қарийб уч баробар ошди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistondan-yonqoq-eksporti-2022-yilning-birinchi-choragida-qariyb-uch-barobar-oshdi/feed/ 0
Тожикистонлик 500 нафар фуқаро Буюк Британияга қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш учун кетиши мумкин https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikistonlik-500-nafar-fuqaro-buyuk-britaniyaga-qishloq-khozhaligi-sohasida-ishlash-uchun-ketishi-mumkin/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikistonlik-500-nafar-fuqaro-buyuk-britaniyaga-qishloq-khozhaligi-sohasida-ishlash-uchun-ketishi-mumkin/#respond Tue, 26 Apr 2022 04:00:01 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103997 Тожикистоннинг минг нафардан зиёд фуқароси Буюк Британияда ишлаш истагини билдирган. Бу мамлакатда мигрантларни ишга жойлаштириш билан шуғулланувчи компания аллақачон 200 нафардан зиёд кишини танлаб олди.  Тожикистон Миграция хизмати 500 нафар тожикистонликни Буюк Британия қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаши учун жўнатишни режалаштирмоқда. Куни кеча Тожикистон Меҳнат, миграция ва аҳоли бандлиги вазирлигининг Миграция...

Сообщение Тожикистонлик 500 нафар фуқаро Буюк Британияга қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш учун кетиши мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>

Тожикистоннинг минг нафардан зиёд фуқароси Буюк Британияда ишлаш истагини билдирган. Бу мамлакатда мигрантларни ишга жойлаштириш билан шуғулланувчи компания аллақачон 200 нафардан зиёд кишини танлаб олди.  Тожикистон Миграция хизмати 500 нафар тожикистонликни Буюк Британия қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаши учун жўнатишни режалаштирмоқда.

Куни кеча Тожикистон Меҳнат, миграция ва аҳоли бандлиги вазирлигининг Миграция хизмати Тожикистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландиядаги элчихонаси қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлашни хоҳловчиларни саралаш бошланганини маълум қилди. CentralAsia маълумотларига кўра, ишга 22дан 45 ёшгача бўлган инглиз тилини мулоқот даражасида билувчи фуқаролар таклиф қилинган.

Миграция хизмати маълумотларига кўра, Тожикистон фуқаролари Буюк Британиядаги янги иш жойига ўз маблағлари ҳисобидан юборилади.  Мавсумий ишчилар учун 8 соатлик иш куни кўзда тутилган бўлиб, уларга бир иш соати учун 12 доллар ҳақ тўланади.

Шунингдек ўқинг: Тожикистонда иссиқхона сабзавотларини етиштириш ҳажми ортмоқда, нархлар эса ҳануз қиммат

Ҳозирча Россия Тожикистондан меҳнат ресурслари оқимининг асосий йўналишидир. Айни пайтда Тожикистондан меҳнат муҳожирларининг қарийб 95 фоизи ушбу мамлакатга ишлаш учун кетмоқда.

Муҳожирларнинг бир қисми Қозоғистон, бошқаси МДҲ давлатлари ёки узоқ хориж мамлакатлари – Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари, Жанубий Корея, АҚШ, Европа Иттифоқи мамлакатларига боради. Бироқ АҚШ ва Европа давлатларида тожикистонлик меҳнат муҳожирлари сони кескин ошаётгани ҳақида ҳозирча сўз юритишга ҳожат йўқ. Чунки, ушбу мамлакатларда ишлаш учун инглиз тилини биладиган малакали кадрлар керак.

Ҳукумат бўш иш ўринлари  тўғрисидаги маълумотларни мунтазам равишда эълон қилиб боряпти, аммо шарт-шароитлар ва таклиф қилинаётган маош миқдори кўпчиликни қониқтирмаяпти. Расмий маълумотларга кўра, 2021 йили Тожикистонда рўйхатга олинган ишсизлар сони 54,6 минг кишини ташкил қилган.

Сообщение Тожикистонлик 500 нафар фуқаро Буюк Британияга қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш учун кетиши мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikistonlik-500-nafar-fuqaro-buyuk-britaniyaga-qishloq-khozhaligi-sohasida-ishlash-uchun-ketishi-mumkin/feed/ 0