Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон супермаркетларида йилнинг илк довуччаси сотувга чиқди
Долзарб Махсус Янгиликлар

Ўзбекистон супермаркетларида йилнинг илк довуччаси сотувга чиқди

Ўзбекистон пойтахти супермаркетларида биринчи довучча сотувга чиқди. Ҳозирча мавсум янгилиги «Кorzinka» супермаркетлар тармоғининг икки дўконида 100 грамми 9 990 сўмдан ва «Makro» супермаркетлар тармоғининг беш дўконида 100 грамми 7 999 сўмдан сотиляпти, дея хабар беришмоқда EastFruit экспертлари.

«Довучча» (шунингдек, «довча» деб ҳам аталади) Марказий Осиё мамлакатларида севимли газак ва умуман, жуда фойдали маҳсулот ҳисобланади. Қўшни Тожикистонда уни “ғўра” деб аташади. Ушбу маҳсулотнинг бозорда пайдо бўлиши янги мавсум бошланганини англатади.

EastFruit мутахассислари супермаркетлар пештахталарида довучча пайдо бўлиши билан боғлиқ қуйидаги икки фактга эътибор қаратишди: биринчидан, 2022 йилги довучча ўтган йилнинг шу даврига нисбатан тахминан 5-6 кун аввал сотувга чиқди;  иккинчидан, 2022 йилда илк довучча 2021 йилнинг 10 мартидагидан ўртача 2 баробар арзон сотилмоқда.  Таққослаш учун айтадиган бўлсак, 2021 йилнинг 11 март ҳолатига кўра, Ўзбекистон пойтахтидаги дўконларда ушбу маҳсулотнинг чакана нархлари 100 грамм учун 15 000 сўмдан 22 000 сўмгача бўлган.

Худди 2021 йилнинг март ойи бошида Ўзбекистон супермаркетларида илк довучча пайдо бўлганидаги каби EastFruit мутахассисларида бу гал ҳам ушбу меванинг келиб чиқиши билан боғлиқ савол пайдо бўлди. Ўзбекистоннинг энг жанубий ҳудудларида ўрик етиштирувчи боғбонлар ўртасида ўтказилган тезкор сўров шуни кўрсатдики, уларда бозорга таклиф қилиш мумкин бўлган довучча ҳали шаклланмаган. Шунинг учун, катта эҳтимол билан айтиш мумкинки, бу сафар ҳам Ўзбекистон пойтахти супермаркетларига довучча хориждан келтирилган ёки жанубий вилоятлардаги иссиқхоналарда етиштирилган. Бироқ, Ўзбекистоннинг иссиқхона ўриклари лойиҳалари ҳақида бирор маълумот мавжуд эмас.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда “Органик маҳсулотлар тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди

EastFruit

Ўзбекистонда супер-эртаги олма сотувга чиқди ва у импорт қилинган экзотик мевалардан ҳам қимматроқ

EastFruit

Европа Иттифоқида рад этилган жами мева-сабзавотларнинг 60 фоизи ҳануз Туркия ҳиссасига тўғри келмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин