Бош саҳифаЯнгиликларЕвропа Иттифоқида рад этилган жами мева-сабзавотларнинг 60 фоизи ҳануз Туркия ҳиссасига тўғри келмоқда
Янгиликлар

Европа Иттифоқида рад этилган жами мева-сабзавотларнинг 60 фоизи ҳануз Туркия ҳиссасига тўғри келмоқда

Европа озиқ-овқат ва озуқа-ем ҳақида тезкор огоҳлантирув тизими (RASFF)нинг жорий йил биринчи чорагидаги маълумотларига кўра, рад этилган мева-сабзавотларнинг 60 фоизи Туркия ҳиссасига тўғри келмоқда. Чунки, улар таркибида ЕИ фойдаланишга рухсат бермаган ингредиентлар мавжуд. Одатдагидек, Европа Иттифоқида рухсат этилган агрокимёвий фаол моддалар (MRLS)нинг қолдиқлари максимал чегарадан ошиб кетгани қайд этилмоқда. Бу хусусда Fruit-inform FreshPlaza ҳаволасига таяниб хабар берди.

Биринчи чоракда Европа Иттифоқи мамлакатлари мева-сабзавот импорт қиладиган мамлакатларга берган 298 та огоҳлантирувдан 180 таси Туркия ҳиссасига тўғри келмоқда. Бундан ташқари, бу рақамлар тобора ортиб боряпти. Агар февраль ойида 45 та рухсат этилган чекланган концентрация (РЭЧК) меъёридан ошиб кетиши ҳолатлари аниқланган бўлса, март ойида бундай ҳолатнинг 74 таси қайд этилди. Пестицидларнинг ортиқча миқдори, асосан, цитрус меваларда қайд этилган. Энг кўп аниқланган модда метилхлорпирифос ёки хлорпирифосдир. Ушбу модда Европада тақиқланган.

LA UNIÓ de Llauradors (Испаниянинг Валенсия вилоятидаги Фермерлар иттифоқи) бош котиби Карлес Периснинг айтишича: «Маълумотлар ҳақиқатан ҳам, эътироз билдиришга арзийди ва бу Туркия импорти чуқур текширувдан ўтказилмагунча  тўхтатилиши кераклигини кўрсатмоқда».

Март ойи бошида LA UNIÓ Европа комиссияси ва Испания ҳукуматига Туркия мева-сабзавотлари импорти тўхтатилишини сўраб мурожаат қилган эди. Шунга ўхшаш мурожаатлар Европа Иттифоқининг соғлиқни сақлаш ва озиқ-овқат хавфсизлиги сиёсатига масъул шахс – Sante бош директори, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича соғлиқни сақлаш бош директорига ҳам юборилган.

Ташкилот, шунингдек, турк мева-сабзавотларининг текширув частотаси 50 фоизга оширилишини ва тариф асимметрияси тугатилишини сўради. Чунки, Туркия Европа Иттифоқига 20% тариф билан экспорт қилса, Испания Туркияга экспорт учун 54% тариф тўлаши керак.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

2022 йилнинг биринчи чорагида Туркиядан 129 мамлакатга қуритилган мевалар етказиб берилди

EastFruit

Ўзбекистон ва Туркманистон бу йил Эрондан олма импортини кескин оширди

EastFruit

Ўзбекистонда доривор ўсимликлар етиштириш ва уларни қайта ишлашда имтиёзлар берилади, экспорт қилишда субсидиялар ажратилади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин