Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда супер-эртаги олма сотувга чиқди ва у импорт қилинган экзотик мевалардан ҳам қимматроқ
Долзарб Махсус Янгиликлар

Ўзбекистонда супер-эртаги олма сотувга чиқди ва у импорт қилинган экзотик мевалардан ҳам қимматроқ

Бир неча кундирки, Ўзбекистон пойтахти истеъмолчилари 2022 йилги мавсумнинг яна бир янгилиги – халқ орасида “Май олмаси” деб аталадиган супер-эртаги олмани татиб кўриш имконига эга бўлмоқда. Номига қарамай, ушбу нав чакана савдода апрель ойининг иккинчи ярми ёки  охирларида пайдо бўлади.

Бу мавсумнинг биринчи янги олмаси бўлгани учун нархи юқори. Узоқ кутилган ушбу мева учун 2021 йил ҳосилининг ўтган йилги кечпишар олмасидан ўртача 7-8 баробар кўп пул тўлаш керак бўлади, деб қайд этмоқда EastFruit мутахассислари. Шундай қилиб, Ўзбекистон истеъмолчилари сархилликни жуда қадрлашади, буни «Май олмаси»нинг оддийгина кўриниши ва майда калибрли бўлишига қарамай, унинг бу қадар қиммат нархда сотилишидан ҳам билиш мумкин!

Жорий йилнинг 20-23 апрель кунлари Тошкент супермаркетларидаги чакана савдоларда супер-эртаги навли май олмалари пайдо бўлди ва 100 грамми 11 700 сўмдан 12 999 сўмгача, яъни, 1 кг учун 117 000 сўмдан 129 990 сўмгача нархларда сотилмоқда.  Супермаркет тармоқлари мазур маҳсулот нархи қимматлиги сабаб, унинг нархини 100 грамми учун белгилаган кўринади. Негаки, айни дамда маҳаллий етиштирилган эртаги олма янги ҳосил гилоси ва ўригидан сўнг пештахтадаги энг қиммат мевалардан бири бўлиб турибди ва импорт қилинадиган экзотик мевалардан ҳам қимматроқдир.

Таққослаш учун айтадиган бўлсак, 2022 йилнинг 26 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистон пойтахти супермаркетларида (агар оммабоп ва кенг танилган навлар нархлари ҳақида гапирадиган бўлсак) ўтган йилги ҳосил олмасининг чакана нархлари 1 кг учун 12 000 сўмдан 23 000 сўмгача турибди.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда 2021 йилги картошка ҳосилининг деярли 75 фоизи деҳқон хўжаликларида етиштирилган

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда мавсумнинг ушбу янгилиги чакана савдоларда 19 апрель куни 100 грамм учун 14 999 сўм, яъни, 149 990 сўм/кг нархда сотувга чиққан. Бошқача айтганда, бу йил май олмалари чакана савдода ўтган йилги билан бир вақтда пайдо бўлди, лекин 2021 йилга нисбатан ўртача 18 фоизга арзонроқдир. EastFruit мутахассислари буни совуқдан ҳосил бой берилиши ҳолати жорий йилда анча камроқ эканлиги билан боғлашмоқда. Зеро, 2021 йилда эртаги олма навлари ҳосили совуқнинг икки тўлқинидан катта зарар кўрган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда, одатда, янги ҳосилнинг эртаги олмасини оммавий йиғиш мавсуми май ойи ўрталарида бошланади. Айнан шу даврда Ўзбекистон эртаги олманинг экспорт партияларини жўната бошлайди. Бироқ, олма экспортининг асосий ҳажми ёз ойларига тўғри келади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда “Органик маҳсулотлар тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди

EastFruit

Украинада сабзавотлар май ойи охиригача яна 25-30 фоиз қимматлаши мумкин

EastFruit

Ўзбекистонда 2021 йилги картошка ҳосилининг деярли 75 фоизи деҳқон хўжаликларида етиштирилган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин