Бош саҳифаЯнгиликларРоссияда маҳаллий қовун сотишнинг оммавий мавсуми бошланди
Махсус Янгиликлар

Россияда маҳаллий қовун сотишнинг оммавий мавсуми бошланди

Ушбу ҳафтада Россия Федерациясининг жанубий минтақаси қовун етиштирувчилари ушбу полиз маҳсулотининг биринчи йирик партияларини жўната бошлашди, деб хабар бермоқда EastFruit лойиҳаси таҳлилчилари. Лойиҳанинг кундалик мониторингига кўра, ушбу маҳсулотни сотиш мавсуми одатдагидан камида 10 кун кеч бошланди. Маҳсулот етиштирувчилар савдо мавсумининг кеч бошланишини ноқулай об-ҳаво шароити билан изоҳлашмоқда.

Зеро, баҳорда совуқ, ёзнинг биринчи ярмида эса салқин ҳаво ва ёғингарчилик ҳукм сургани боис, мавсум кечикди.

Бугунги кунда фермерлар қовунни 27-37 рубл/кг (0,36-0,50 $/кг) дан беришмоқда. Бу ўтган йилги  биринчи партия нархларига қараганда ўртача 35 фоиз қимматроқдир. Бозорнинг асосий иштирокчилари нархдаги ушбу фарқни баҳорги кучли ёғингарчилик туфайли баъзи деҳқонлар полиз маҳсулотларини қайта экишга мажбур бўлганлиги ва ёзнинг биринчи ярмида кечаси ёққан ёмғир ҳамда паст ҳарорат қовун пишиб етилишини сезиларли даражада секинлаштирганлиги билан боғлашмоқда. Шу сабабли, бугун бозорда маҳаллий қовун бўйича таклиф анчайин кам ва ушбу сегментга талаб юқори дея баҳоланмоқда.

Шунингдек ўқинг:  Россия бозорида лавлаги ва сабзи нархлари кескин тушиб кетмоқда

Шу билан бирга, Россия фермерлари август ойи бошида қовун нархлари мунтазам пасая бошлашини истисно этишмайди. Чунки, ушбу маҳсулотни маҳаллий фермер хўжаликларидан бозорга етказиб бериш сезиларли даражада ошади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Украинада сабзавотлар май ойи охиригача яна 25-30 фоиз қимматлаши мумкин

EastFruit

Ўзбекистонда супер-эртаги олма сотувга чиқди ва у импорт қилинган экзотик мевалардан ҳам қимматроқ

EastFruit

Ўзбекистонда икки ой давомида иссиқхона бодринги қарийб икки баробар арзонлашди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин