Бош саҳифаЯнгиликларШанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар Аграр технологияларни алмашиш ва таълим бўйича кўргазма базасини яратади
Долзарб Махсус Янгиликлар

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар Аграр технологияларни алмашиш ва таълим бўйича кўргазма базасини яратади

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) доирасида қишлоқ хўжалиги технологиялари бўйича ўқув-тажриба алмашув кўргазма базаси яратилади. Бу хусусда ШҲТга аъзо давлатлар вазирларининг  2021 йил 12 августда бўлиб ўтган қишлоқ хўжалиги бўйича олтинчи йиғилишида эълон қилинди.

Тадбир натижаларига кўра, ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича қўшма баёноти маъқулланди ва имзоланди, шунингдек Аграр технологияларни алмашиш ва таълим бўйича ШҲТнинг кўргазма базасини яратиш концепцияси тасдиқланди.

Бу ҳақда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, ШҲТга аъзо мамлакатлар рўйхати 8 давлатни ўз ичига олади: Хитой, Россия, Ҳиндистон, Покистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон.

ШҲТда кузатувчилар мақомида: Эрон, Беларусь, Мўғулистон ва Aфғонистон.

Мулоқот шериклари: Туркия, Озарбайжон, Aрманистон, Непал, Камбоджа ва Шри –Ланка

«Хитойнинг «Қишлоқ хўжалигига оид янги юқори технологиялар Янлин кўргазма зонаси» базасидаги Аграр технологияларни алмашиш ва таълим бўйича ШҲТ кўргазма базаси, мазкур ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида 2010 йилда тузилган «Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик ҳақидаги битим» ҳамда ҳамкорлик борасидаги соҳадаги бошқа ҳужжатларни амалга ошириш мақсадида яратилмоқда, – деди Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев. – Янлин кўргазма зонасининг филиали Ўзбекистонда М.Мирзаев (Шредер) номидаги ИТИ ҳудудида, шунингдек Тошкент вилояти Билим ва инновациялар AKIS маркази базасида жойлашади. У агропарк шаклида бўлиб, Хитой хусусий компаниялари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришади, технологияларни жорий этишади ва намойиш қилишади ҳамда маҳаллий фермерлар учун амалий машғулотлар ўтказишади. Дастлаб Хитойнинг 20 га яқин компаниялари иштирок этиши кутилмоқда».

Вазир қишлоқ хўжалиги соҳаси ШҲТга аъзо давлатлар ҳамкорлигининг энг фаол жабҳаларидан бири эканини таъкидлади. Кўргазма базаси давлатлар ўртасида тажриба алмашишга, бозор тамойиллари асосида соҳага оид ҳамкорликни ривожлантиришга, янги юқори агротехнологиялар ҳамда юқори технологияли қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш соҳасидаги илғор билимларнинг кенг ёйилишига ҳисса қўшади.

Мазкур Кўргазма базасининг тақдимоти 2021 йил 19 май куни Хитойнинг Шэньси провинциясидаги Янлин шаҳрида бўлиб ўтди. Қишлоқ хўжалиги технологиялари бўйича тажриба алмашиш ва ўқитиш учун ШҲТ кўргазма базасини яратиш ташаббуси 2019 йилнинг июнь ойида Бишкек (Қирғизистон)да бўлиб ўтган ШҲТ саммитида Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин томонидан эълон қилинган эди.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2018-2020 йилларда Ўзбекистондан мева-сабзавот маҳсулотларининг ШҲТга аъзо давлатларга умумий экспорти йилига 711 доллардан 904 миллион долларгача бўлган қийматни ташкил этган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда “Органик маҳсулотлар тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди

EastFruit

Ўзбекистонда супер-эртаги олма сотувга чиқди ва у импорт қилинган экзотик мевалардан ҳам қимматроқ

EastFruit

Сабзавот ҳосилини йиғиш ва қайта ишлаш тезлиги ҳамда аниқлигини таъминловчи роботлаштирилган тизим (видео)

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин