Жорий ҳафтанинг бошида Россия бозорларига маҳаллий боғдорчилик хўжаликлари гилос мевасининг биринчи партиясини олиб киришди, деб хабар беради EastFruit лойиҳа тадқиқотчилари. Таъкидлаб айтиш керакки, баҳорнинг совуқ ва ёмғирли келиши ЖФО (Жанубий федерал округ)нинг гилос боғларидаги йиғим-терим ишларини ўтган йилга нисбатан икки ҳафтага кечиктирди. Эслатиб ўтамиз, ўтган йил мавсумида маҳаллий боғдорчилар гилоснинг биринчи партиясини бозорга май ойининг 20 саналарида олиб киришган.
Лойиҳанинг кундалик мониторинг маьлумотларига кўра, айни пайтда гилослар қилограмми 160-250 рубл ($2,20-3,57/кг) нархида савдога кириб келяпти. Бу ўтган йил мавсум бошидаги ҳолатга солиштирганда 29%га қимматроқ дегани.
Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон гилоси Сингапурда ёхуд мамлакат экспортини диверсификациялаш масалалари
Бугунги кунда гилос етиштирувчилар унчалик катта бўлмаган партияларда савдо қилмоқдалар. Келаётган ҳафтада гилоснинг катта партияларини бозорга олиб киришни режалаштирмоқдалар. Бироқ, кўпчилик мева етиштирувчи хўжаликлар ёмғирли об-ҳаво туфайли маҳсулот сифатининг бир хилда эмаслигини таъкидлаяптилар. Бу эса назарда тутилаётган нархларнинг шаклланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Боғбонларнинг айтишича, эртапишар гилосларга талаб юқори. Гарчи, гилос калибри бўйича жуда майда ва, шу билан бирга, об-ҳавонинг совуқ ва булутли келиши сабабли хушбўй бўлиб пишмаган.
Қолаверса, Россия бозорларида четдан олиб кирилган Молдова, Туркия ва Марказий Осиёда етиштирилган гилослар етарли ҳажмда мавжуд. Туркиядан келтирилган гилослар кг учун 270 рубл ($3,71/кг) Молдова ва Марказий Осиёда етиштирилган гилослар эаса ундан пастроқ нархларда – килограмми 190-230 рублдан ($2,61-3,16/кг) таклиф қилинмоқда.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!