Бош саҳифаЯнгиликларРоссияда помидор йил давомида икки баробар қимматлашди
Долзарб Махсус Янгиликлар

Россияда помидор йил давомида икки баробар қимматлашди

EastFruit лойиҳаси таҳлилчиларининг хабарига кўра, Россия бозорида иссиқхона помидорининг чекланган миқдорда етказиб берилиши маҳаллий комбинатларга ушбу маҳсулотлар нархини фаол равишда кўтариш имконини беради. Қайд этиш жоизки, Россияда иссиқхона помидорининг нархи  ошиши, мана, учинчи ҳафтадирки, давом этмоқда.

Лойиҳанинг кундалик мониторингига кўра, бугунги кунда Россиянинг иссиқхона комбинатлари помидорни 100-150 рубл/кг (1,39-2,09 $/кг) нархида таклиф қилмоқда, бу ўтган иш ҳафтасининг охирига нисбатан ўртача 11% қимматроқ нархдир.

Бозор иштирокчилари таъкидлаганидек, ҳозирги кунда маҳаллий комбинатлардан иссиқхона помидорини етказиб бериш ҳажми паст ва беқарор. Шундай қилиб, бир қатор фермер хўжаликлари аввалги товар айланмаси маҳсулотларини сотиш тугаганини эълон қилишди. Қолган стационар иссиқхоналарда совуқ келиши туфайли помидор пишиши анча секинлашди ва уни парникли иссиқхоналардан етказиб бериш буткул тўхтади. Бундан ташқари, маҳаллий иссиқхона сабзавотлари етишмовчилигини импорт  маҳсулотлари эвазига тўлдиришнинг ҳозирча имкони бўлмаяпти.

Шуни қўшимча қилиш мумкинки, бугунги кунда нархлар кўтарилиши натижасида Россия Федерациясидаги иссиқхона помидори нархи 2020 йил, октябрь ойининг биринчи ярмига нисбатан ўртача 2,3 баравар юқори. Шу билан бирга, помидор етиштирувчилар савдонинг бугунги суръатини сақлаб қолиш шароитида ушбу сегментдаги нархларни янада оширишмоқчи. Уларнинг бу қарори маҳаллий комбинатлардан иссиқхона помидори чекланган миқдорда етказиб берилаётгани билан изоҳланмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Украинада сабзавотлар май ойи охиригача яна 25-30 фоиз қимматлаши мумкин

EastFruit

Ўзбекистонда супер-эртаги олма сотувга чиқди ва у импорт қилинган экзотик мевалардан ҳам қимматроқ

EastFruit

Европа Иттифоқида рад этилган жами мева-сабзавотларнинг 60 фоизи ҳануз Туркия ҳиссасига тўғри келмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин