Бош саҳифаЯнгиликларРоссия: Импорт туфайли рақобат кучайиши фермерларни помидор нархини пасайтиришга мажбур қилмоқда
Долзарб Махсус Янгиликлар

Россия: Импорт туфайли рақобат кучайиши фермерларни помидор нархини пасайтиришга мажбур қилмоқда

EastFruit лойиҳаси таҳлилчиларининг хабарига кўра, кетма-кет иккинчи ҳафта Россия бозорида иссиқхона помидорлари сегментида нархларнинг тез пасайиши кузатилмоқда. Фермерлар бу ҳолатни импорт  маҳсулотлари томонидан рақобатнинг сезиларли даражада ошиши билан изоҳлашмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, жорий ҳафта Россия бозорига Туркия ва Эрондан импорт қилинган помидорларнинг катта партиялари етказиб берилган.

Айни пайтда иссиқхона комбинатлари помидорни 50-110 рубл/кг (0,69-1,52 доллар/кг)дан кўп бўлмаган миқдорда жўнатишга муваффақ бўлган бўлса, бир ҳафта олдин бу маҳсулотнинг нархи 80 рубл/кг (1,10 доллар/кг) дан бошланган эди. Натижада, фақат шу ҳафта бошида маҳаллий иссиқхона помидорлари нархи ўртача 29% га арзонлашди.

Иссиқхона комбинатлари вакилларининг сўзларига кўра, улар бозорда помидор етарлича кўплиги сабабли нархларни пасайтиришга мажбур. Бугунги кунга қадар маҳаллий иссиқхона корхоналарининг аксарияти тўлиқ қувватга эга бўлиб, ушбу маҳсулотни мунтазам равишда экспортга жўнатмоқда. Бундан ташқари, ушбу сегментдаги вазиятга Туркия ва Эрондан импорт қилинадиган маҳсулотларнинг барқарор таъминоти ҳам катта таъсир ўтказмоқда. Айни пайтда импорт қилинган помидор бозорга ўртача 70 рубл/кг (0,96 доллар/кг) нархда сотилмоқда.

Шуни қайд этиш жоизки, айни пайтда Россия иссиқхоналари помидорни ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўртача 45 фоиз арзонроқ етказиб бермоқда. Бунда, иссиқхона мажмуалари вакилларининг аксарияти нархлар янада пасайишини истисно қилмайди. Фермерларнинг сўзларига кўра, амалдаги сотув кўрсаткичларини сақлаб қолишда улар сотилмаган маҳсулотлар омборларда тўпланиб қолмаслиги учун нархни яна туширишга  мажбур бўлишади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Украинада сабзавотлар май ойи охиригача яна 25-30 фоиз қимматлаши мумкин

EastFruit

Ўзбекистонда супер-эртаги олма сотувга чиқди ва у импорт қилинган экзотик мевалардан ҳам қимматроқ

EastFruit

Европа Иттифоқида рад этилган жами мева-сабзавотларнинг 60 фоизи ҳануз Туркия ҳиссасига тўғри келмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин