Бош саҳифаЯнгиликларАграр соҳа вакиллари 50 фоизлик чегирма билан 16 хил хизмат туридан фойдаланишлари мумкин
Видео Янгиликлар

Аграр соҳа вакиллари 50 фоизлик чегирма билан 16 хил хизмат туридан фойдаланишлари мумкин

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ туманидаги  Билим, инновациялар ва хизматлар AKIS марказида тадбир бўлиб ўтди. Бу хақда вазирликнинг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тадбирга таклиф этилган 150 нафардан зиёд соҳа вакилларига субсидиялар бўйича бугунги долзарб дастурлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг рақамли платформалари тақдим этилди. Улар орқали фермерлар керакли ҳужжатларни топширган ҳолда субсидияларга, шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига,  маҳсулотларни сертификатлаш, қудуқларни бурғулаш, қишлоқ хўжалиги дронлари ёрдамидаги хизматлар (чанглатиш, зондлаш, мониторинг ва ҳоказо), ёмғирлатиб ва томчилатиб суғориш ускуналарига эга бўлишлари мумкин.

Шунингдек, фермерларга AKIS хизматлар маркази базасида бир қатор хизматлар бўйича шартнома тузишнинг молиявий афзалликлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

«Эндиликда барча қишлоқ хўжалиги ерлари фойдаланувчиси «Ўздаверлойиҳа» институтининг 16 турдаги хизматларидан фойдаланиш учун айнан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги AKIS хизматлар марказлари орқали мурожаат қилса, 2022 йил охирига қадар 50 фоиз чегирмага эга бўлади. Улар орасида ер тузиш ва картография йўналиши бўйича 7 та, дронлар йўналиши бўйича 5 та хизмат, хусусан, қишлоқ хўжалиги ерларининг мелиоратив ҳолатини аниқлаш, зараркунандаларга қарши кимёвий ва биологик курашиш, қишлоқ хўжалиги экинлари майдони ҳамда ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ерлари билан боғлиқ иқтисодий муаммоларни аниқлаш бўйича 3 йўналишдаги хизматлар бор», дейди «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ бош директори Руҳиддин Тўраев.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда банан уч ҳафта ичида 22 фоизга арзонлашди

Уч йиллик имтиёзли муддат билан ўн йиллик лизингга олиш мумкин бўлган BAUER замонавий мобил ёмғирлатиб суғориш ускуналари ҳам «Бурғулаш хизмати» МCҲЖ бош офиси жойлашган Юқоричирчиқ туманидаги AKIS марказида тўлиқ ҳажмда тақдим этилган.

Ушбу ташкилот Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалга оширилаётган ҳукумат лойиҳаси доирасида буюртмачи-ташаббускорларнинг ер объектини аввалдан ўрганиб, лойиҳавий-техник асослашни ишлаб чиққан ҳолда замонавий суғориш ускуналарини агромаҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларнинг ерларида профессионал даражада жорий этиш билан шуғулланади.

AKIS марказида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси БAУЕР йирик ҳажмли суғориш тизимларини ўрнатиш бўйича тўлиқ мутахассис маслаҳатини олиши, шунингдек, лизингнинг афзалликлари ва имтиёзли давр бўйича барча тушунтиришларга эга бўлиши мумкин.

AKIS марказида ташкил этилган фермерлар билан учрашувда қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосарлари Aлишер Тўраев, Қаҳрамон Юлдашев, Мақсуд Рўзметов, шунингдек, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг субсидиялаш, рақамли платформалар ва бошқа хизматлар билан боғлиқ идоравий тузилмалари раҳбарлари ва мутахассислари иштирок этишди. “Қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш маркази” ДМ, “Aгросервис оператор” ДМ, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги, “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти, “Тупроқсифаттаҳлил” ДУК, “Aгрокимё ва тупроқшунослик” ИТИ лабораториялари, «Бурғулаш хизмати» МCҲЖ  шулар жумласидандир.

Фермерларга AKIS марказининг мутахассисларидан субсидиялар олиш учун ҳужжатларни тўғри тўлдириш, қишлоқ хўжалиги фаолияти учун ер участкаларини ижарага олиш мақсадида ариза бериш таклиф этилди.

Бундан ташқари, рақамли платформалар хусусиятлари, улардан  фойдаланиш ва уларнинг базасида нима олиш мумкинлиги батафсил тушунтирилди.

Тадбир доирасида фермерлар учун илмий-тадқиқот институтларининг уруғлик, кўчатлар ва ўғитлар ярмаркаси ҳам ташкил этилди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда “Органик маҳсулотлар тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди

EastFruit

Ўзбекистонда супер-эртаги олма сотувга чиқди ва у импорт қилинган экзотик мевалардан ҳам қимматроқ

EastFruit

Сабзавот ҳосилини йиғиш ва қайта ишлаш тезлиги ҳамда аниқлигини таъминловчи роботлаштирилган тизим (видео)

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин