EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, 2021 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистоннинг Россия мева бозоридаги позициялари қисқара бошлади. 2021 йилнинг дастлабки олти ойи натижаларига кўра, мамлакат Россия Федерациясининг энг йирик мева етказиб берувчилари рейтингида 14-ўринга тушиб, етказиб беришни ҳажм бўйича 10%га, қиймат бўйича 3% га қисқартирди.
Позициялар пасайишининг асосий сабаби, 2021 йилда Ўзбекистонга таъсир кўрсатган иқлим ўзгаришидир. 2021 йил февраль ойида ҳавонинг кескин исиши мевали дарахтлар жуда эрта уйғонишига сабаб бўлди, сўнгра совуқнинг икки тўлқини кузатилди. Баҳорги аёз етказган зарар натижасида Ўзбекистонда ўрик ҳосили энг кўп зарар кўрди ва унинг Россияга экспорти қарийб етти баробар камайди. Шафтоли ва нектарин экспорти 41 фоиз (июнь охири ҳолатига кўра)га, майиз экспорти 16 фоизга, лимон экспорти 28 фоизга ҳамда олхўри экспорти деярли икки баравар камайди. Шунингдек, сархил олма 44%, хўраки узум 68%, ёнғоқ 66% ва қовун 9 баробар камайгани қайд этилди.
Шунингдек ўқинг: Узум, шафтоли ва нектарин – 2021 йил август ойининг биринчи ўн кунлигида Ўзбекистондан сархил мева-сабзавотлар экспортида асосий позициялар
Шу билан бирга, Ўзбекистон тарвуз ва гилос экспортини кескин оширишга муваффақ бўлди. Россияга гилос экспорти жисмоний жиҳатдан 2,6 баробар, тарвуз экспорти эса 4,2 баробар ошди! Тўғри, бу билан Ўзбекистон Россияга етказиб бериш учун гилоснинг ҳам, тарвузнинг ҳам нархини кескин пасайтиришига тўғри келди, шу боис, экспортдан тушган умумий даромад унинг ҳажми каби кўп бўлмади. Хусусан, тарвузнинг экспорт нархи 2020 йилга нисбатан бирданига 62 фоизга тушди.
Умуман олганда, 2021 йилнинг биринчи ярмида Россия мева импортини 3,2 фоизга оширди. Етказиб бериш бўйича Эквадор етакчи бўлиб қолди. Туркия, Миср ва Жанубий Aфрика ўз позицияларини яхшилади – бу давлатларнинг ҳар бири экспортни 10-17%га оширди. Сербия барқарор экспорт ҳажми билан бешинчи ўринда қолди. Aммо Молдова Россияга мева экспортини бошқаларга нисбатан 23 фоиз камайтириб, рейтингнинг саккизинчи қаторига тушиб кетди.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!