Бош саҳифаЯнгиликлар2021 йилда Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида қуритилган қовун маҳсулотини ишлаб чиқарадиган цех ишга тушади
Янгиликлар

2021 йилда Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида қуритилган қовун маҳсулотини ишлаб чиқарадиган цех ишга тушади

«BS Agro Product» МЧЖ жорий йилда Туркистон вилоятининг Дўстлик қишлоғида йилига 200 тонна миқдорида қуритилган қовун маҳсулотини ишлаб чиқарувчи цехни ишга туширишди. Бу ҳақда ҳудудий хизмат хабар беради.

Шардара туманида амалга оширилаётган лойиҳанинг қиймати 500 млн. дан ортиқ тенгени ташкил этади. ElDala.kzнинг хабар беришича, корхонада 25 киши иш билан таъминланади.

“2020 йилда туманнинг енгил саноат корхоналари 9,9 млрд тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарган. 2021 йил якунига бориб бу кўрсаткични 10,6 млрд тенгегача етказиш режалаштирилган. Шу йилнинг 4 ойида ишлаб чиқариш соҳасида енгил саноат 5 млрд тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарилди. 2020 йилда жами асосий фондга 32,1 млрд тенгелик инвестиция жалб қилинган. Бу ўтган йилгига нисбатан 7,6 фоизга кўп дегани. Ҳисобот йилида 3,1 млрд тенге инвестиция жалб қилинган. Йил охирига бориб, асосий сармояни 35 млрд тенгега етказиш режалаштирилган” деб хабар беради туман ҳокими Қайрат Жолдибой.

Шунингдек ўқинг: Қозоғистоннинг жанубий вилоятидан Россияга тарвуз экспорти бошланди

Ундан ташқари, Туркистон вилояти Мақтаарал тумани Германиянинг «JID&COM» МЧЖ компанияси ҳамкорлигида мармелад ширинлигини ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи. Шу билан бирга, Қозоғистон ҳамда Туркия ҳамкорлигида умумий суммаси 2,2 млрд тенгени ташкил этувчи пахта ёғини ишлаб чиқариш лойиҳасини жорий йилда амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Лойиҳа қуввати 2,9 минг тонна ёғ ва 14 минг тонналик миқдорда шрот ишлаб чиқариш режалаштирилган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Сабзавот ҳосилини йиғиш ва қайта ишлаш тезлиги ҳамда аниқлигини таъминловчи роботлаштирилган тизим (видео)

EastFruit

АҚШ компанияси Қозоғистон агромаҳсулотларини чуқур қайта ишлаш корхоналарига 100 миллион доллар сармоя киритишга тайёр

EastFruit

Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фермерларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирларни таклиф қилмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин