Бош саҳифаЯнгиликларҚозоғистоннинг жанубий вилоятидан Россияга тарвуз экспорти бошланди
Янгиликлар

Қозоғистоннинг жанубий вилоятидан Россияга тарвуз экспорти бошланди

Туркистон вилояти (Қозоғистон) Еттисой туманида жойлашган Когайли қишлоғидан тарвузларнинг биринчи ҳосилини фермер Леонид Шин Россияга экспорт қилди. Фермер 2 гектар майдондан 25 тонна ҳосил олди. Бу ҳақда Минтақавий алоқа хизмати материаллари асосида ElDala.kz  хабар бермоқда.

Леонид Шин плёнка остида эртапишар тарвузларни йиғиб, Россия Федерациясига юборади.

– Март ойи бошида экилган ва 55 кунда пишадиган “Виктория” тарвуз навини икки қатламли плёнка остида етиштирдим. Ноқулай об-ҳаво ҳосилга зарар етказиши мумкинлигидан бироз хавотирландим. Аммо ҳамма ишлар, сотиш нархи ҳам кўнгилдагидек бўлди, – дейди фермер.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда уруғсиз қора тарвузлар етиштирилди

Қозоғистон статистика департаментининг маълумотларига кўра, Еттисой вилоятида 78,5 минг гектар майдонга экин экилган. Шундан 22 минг гектари полиз экинлари учун ажратилган. 14 378 гектар майдонга плёнка остида қовун, 4 900 гектарига тарвуз экилган.

Ҳозирда 50 гектар майдонда тарвуз, 15 гектар майдонда қовун пишиб етилмоқда.

Қозоғистон сўнгги 5 йил ичида Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатларига сабзавот экспортини 4 бараварга, яъни $9 млн. дан $35,7 млн. га  оширди. Шу вақт ичида мева экспорти икки бараварга, сут маҳсулотлари эса деярли уч бараварга ошди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

АҚШ компанияси Қозоғистон агромаҳсулотларини чуқур қайта ишлаш корхоналарига 100 миллион доллар сармоя киритишга тайёр

EastFruit

Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фермерларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирларни таклиф қилмоқда

EastFruit

Ўзбекистондан ёнғоқ экспорти 2022 йилнинг биринчи чорагида қарийб уч баробар ошди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин