Бош саҳифаЯнгиликларУкраина ҳануз Беларусга картошка экспорт қилмоқда ва нархлар фарқи ўсишда давом этяпти!
Долзарб Махсус Янгиликлар

Украина ҳануз Беларусга картошка экспорт қилмоқда ва нархлар фарқи ўсишда давом этяпти!

EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, картошкани Украинадан Беларусь бозорига экспорт қилишнинг жозибадорлиги ўсишда давом этмоқда ва уни экспортга жўнатиш ҳам давом этяпти. Эслатиб ўтамиз, Беларусь биринчи марта ўз ҳосили йиғим-терими пайтида ички бозор эҳтиёжлари учун жуда кўп миқдорда картошка импорт қилмоқда.

Охирги тўрт ҳафта ичида Беларусь ва Украина ички бозорида картошканинг улгуржи нархларидаги фарқ икки баробар ошиб, экспортни янада даромадли қилди. Украина бозорида картошка нархи июлдан бери ўзгармади, 1 кг учун 0,22 доллар атрофида бўлиб турибди, Беларусдаги нарх эса бу пайтда 1 кг учун 0,36 долларга етди. Шундай қилиб, айни пайтда беларуслик харидорлар 1 кг картошка учун 2020 йилнинг шу даврига нисбатан икки баравар кўп пул тўлашмоқда.

Бироқ, Украинадан Беларусга картошка етказиб беришни рағбатлантирувчи яна бир омил бор – бу Россия бозорида картошкага бўлган талаб ва нархларнинг ўсишидир. Сўнгги тўрт ҳафта ичида Россияда картошка нархи 42%га ўсди. Украина ва Россия бозорлари ўртасидаги нархлар фарқи эса 100%дан ошмоқда. Яъни, Украинада картошка ҳозир Россияга қараганда икки баравар арзон. Беларусда ҳам картошка Россияга нисбатан арзон сотилмоқда. Шу боис, импорт давом этаётганига қарамай, Беларусь бир вақтнинг ўзида картошкани Россия бозорига экспорт қиляпти.

Бундан ҳам қизиқроғи, Молдовадаги картошка нархининг ниҳоятда пастлигидир. Молдова картошкани, одатда, Беларусь, Украина ва Россиядан импорт қилган. Бу йил етказиб бериш қарама-қарши йўналиш томон кетмоқда, тўғри, экспорт у қадар катта эмас. Зеро, Молдовада картошка сифати билан боғлиқ баъзи муаммолар мавжуд. Бироқ, шуниси аниқки, Молдова 2021 йилнинг кузида Беларусь ва ҳатто Россияга картошка экспорт қилмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Украинада сабзавотлар май ойи охиригача яна 25-30 фоиз қимматлаши мумкин

EastFruit

Ўзбекистонда супер-эртаги олма сотувга чиқди ва у импорт қилинган экзотик мевалардан ҳам қимматроқ

EastFruit

Ўзбекистонда 2021 йилги картошка ҳосилининг деярли 75 фоизи деҳқон хўжаликларида етиштирилган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин