Бош саҳифаЯнгиликларТуркия қуритилган помидор экспортини 32 фоизга оширди
Янгиликлар

Туркия қуритилган помидор экспортини 32 фоизга оширди

2021 йилнинг январь-июль ойларида Туркиядан қуритилган помидор экспорти 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 32 фоизга – 55 миллион 850 минг долларгача ошди, деб хабар бермоқда «Aнадолу» агентлиги Эгей экспортёрлар уюшмаси (EIB) ҳаволасига таяниб.

2020 йил охирида Туркиянинг қуритилган помидори экспорти ҳажми 83 миллион долларни ташкил этди.

Туркиядан қуритилган помидорнинг жорий йилги (7 ойда) етакчи импортёрлари AҚШ, Италия ва Германия бўлди. AҚШга экспорт бу даврда 60%га ошиб, 9 миллион 462 минг долларни ташкил этди, Италияга экспорт 8 миллион 928 минг доллар, Германияга эса 6 миллион 530 минг доллар бўлди.

Эгей минтақасидаги Сархил мева-сабзавотлар экспортёрлари уюшмасининг директорлар кенгаши раҳбари Хайриддин Учак қуритилган помидор қўшилган қийматли товарларни экспорт қилишда муҳим муқобил эканлигини қайд этди.

Учакнинг қайд этишича, ушбу сектор йил охиригача чет элдан келадиган талабни қондириш ва бозорларни диверсификациялаш орқали экспорт кўрсаткичларини 100 миллион долларга етказишни мақсад қилган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Европа Иттифоқида рад этилган жами мева-сабзавотларнинг 60 фоизи ҳануз Туркия ҳиссасига тўғри келмоқда

EastFruit

Ўзбекистондан ёнғоқ экспорти 2022 йилнинг биринчи чорагида қарийб уч баробар ошди

EastFruit

2022 йилнинг биринчи чорагида Туркиядан 129 мамлакатга қуритилган мевалар етказиб берилди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин