Туркия ғарбидаги Ойдин провинциясида каштан ҳосилини йиғиштириб олиш мавсум ўз якунига етди. Маҳаллий Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги бошқармасининг маълумотларига кўра, вилоятда 27 минг тонна каштан йиғиб-териб олинди. Бу эса бутун Туркияда етиштирилган ушбу маҳсулотнинг 42%ини ташкил қилади.
Каштан экспортида ҳам жиддий натижалар қайд этилган. Масалан, ўтган йилнинг 11 ойи мобайнида мамлакат $13 млн 240 мингга тенг 5 165 тонна каштан экспорт қилган бўлса, жорий йил январь–ноябрь ойларида ушбу рақамлар 6 782 тонна ва $23 млн 676 мингни ташкил қилган (ўсиш 78,8%), дейилади Туркиянинг Эгей райони экспортёрлари уюшмаси маълумотларида.
Шунингдек ўқинг: Грузияда каштан экспорти авж олмоқда
Туркияда етиштирилган каштаннинг асосий импортёрлари Италия, Германия ва Нидерландия бўлиб қолмоқда.
Эгей районидаги Мева-сабзавот экспортчилари иттифоқи раҳбари Ҳайриддин Учоқнинг сўзларига қараганда, каштан тоннасининг ўртача нархи бу йил $3 490ни ташкил қилди. Ўтган йили мазкур кўрсаткич $2 560 бўлган.
“Каштан етиштириш борасида ҳам, унинг экспорти бўйича ҳам йил омадли келди”, – дейди Учоқ «Анадолу». мухбири билан суҳбатда.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!