Бош саҳифаЯнгиликларТожикистонда мева ҳосили ўтган йилга нисбатан 16,5 минг тоннага кўпайди
Янгиликлар

Тожикистонда мева ҳосили ўтган йилга нисбатан 16,5 минг тоннага кўпайди

Тожикистон Республикасининг аграр соҳаси вакиллари мева йиғим-терими жараёнини фаол олиб боришмоқда. Мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, 2021 йилнинг июль ойи ўрталарига келиб 96,8 минг тоннадан ортиқ мева йиғиб олинди.

Avesta.Тj Тожикистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати ҳаволасига асосланиб, хабар берганидек, йиғилган ҳосил ўтган йилнинг шу даври кўрсаткичларидан 16,5 минг тоннага кўпдир.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мамлакат узум етиштирувчилари ушбу мавсумда яхши натижаларга эришганини таъкидламоқда. Шундай қилиб, бугунги кунга қадар мамлакат бўйлаб 1,9 минг тоннага яқин узум ҳосили йиғиб олинди.

Шунингдек ўқинг: Тожикистонда сабзи нархи рекорд даражада юқорилигича қолмоқда

Aйни пайтда мевалар, айниқса, узум нархи ўтган йилгидан у қадар фарқли эмас.

Ҳозир бир килограмм узум нархи навига қараб, ўртача 5-10 сомонийни ташкил этмоқда.

Aввалроқ EastFruit Тожикистоннинг Турсунзода шаҳри боғбонлари Қозоғистон билан 500 минг доллар миқдоридаги узум етказиб бериш бўйича шартнома имзолагани ҳақида хабар берган эди. Маҳсулот «Боғи Сомон» номли узум етиштирувчи хўжалик ҳосилидан жўнатилади.

Тожикистон бугун узум, ўрик, гилос, қуритилган мевалар, пиёз, карам ва кўплаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Қозоғистонга экспорт қилмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Украинада сабзавотлар май ойи охиригача яна 25-30 фоиз қимматлаши мумкин

EastFruit

Ўзбекистонда супер-эртаги олма сотувга чиқди ва у импорт қилинган экзотик мевалардан ҳам қимматроқ

EastFruit

Тожикистонлик 500 нафар фуқаро Буюк Британияга қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш учун кетиши мумкин

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин