Бош саҳифаЯнгиликларТожикистон ва Ўзбекистон чегараси ҳудудида халқаро савдо маркази қурилади
Янгиликлар

Тожикистон ва Ўзбекистон чегараси ҳудудида халқаро савдо маркази қурилади

Тожикистон ва Ўзбекистон чегарасида эркин савдо ҳудуди ташкил этилиши режалаштирилмоқда, деб ёзди CеntralAsia “Жумҳурият” нашри маълумотларига таяниб.

Сўғд вилоятининг Конибодом ва Исфара шаҳарлари (Тожикистон) ҳамда Фарғона вилоятининг Бешариқ тумани (Ўзбекистон) ўртасидаги «Андархон» чегара пункти яқинида йирик савдо маркази бунёд этилади.

Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот котиби Дилмурод Жумабоевнинг сўзларига кўра, икки давлат вилоят ҳокимликларининг ташаббуси Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-сотиқ бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади, шунингдек, маҳаллий аҳоли ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлайди.

Ўзбекистон Тожикистон Республикасининг асосий савдо шерикларидан бири бўлиб, 2021 йилда мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 400 миллион доллардан зиёдни ташкил қилган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда “Органик маҳсулотлар тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди

EastFruit

Ўзбекистонда супер-эртаги олма сотувга чиқди ва у импорт қилинган экзотик мевалардан ҳам қимматроқ

EastFruit

Ўзбекистонда 2021 йилги картошка ҳосилининг деярли 75 фоизи деҳқон хўжаликларида етиштирилган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин