«AПК-Информ: Сабзавотлар ва мевалар» лойиҳаси таҳлилчиларининг фикрига кўра, россиялик фермерлар бозорда ушбу маҳсулот билан боғлиқ таклиф ошиб бораётгани сабабли нархларни янада пасайтиришга мажбур бўлишмоқда. Бозорнинг асосий иштирокчилари фикрига кўра, бу ҳолат айни давр учун янгилик эмас. Зеро, бугунги кунда сабзи етиштирувчилар ушбу сабзавот ҳосили йиғим-теримининг фаол босқичига ўтишган.
Айни пайтда сабзи етиштириладиган асосий ҳудудлардаги фермерлар маҳсулотни 16-25 рубль/кг дан ошмайдиган нархда ($0,22-0,34) етказиб беришга муваффақ бўлишмоқда. Ушбу нарх ўтган ҳафтанинг охирига нисбатан ўртача 15% арзонроқдир.
Фермерларнинг фикрича, нарх пасайишига бозорда сабзи билан боғлиқ таклифнинг мавсумий ошиши сабабдир. Бундан ташқари, ушбу маҳсулотга бўлган талабни чеклангани ҳам унинг нархига нисбатан босимни кучайтирмоқда. Улгуржи компаниялар ва чакана савдо тармоқлари сабзини фақат кичик партияларда сотиб олишга тайёр. Уларнинг бу қарори мазкур маҳсулот чакана савдосининг паст даражаси билан изоҳланади.
Шунингдек ўқинг: Россияда тарвуз нархи ўтган йилгидан паст даражада
Шунга қарамай, ҳозирги вақтда Россия Федерациясида сабзи нархи ўртача 13%га пасайгач ҳам бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан юқори кўрсаткичдир.
Фермерларнинг қайд этишича, бозорда сабзи таклифи ошгани сайин унга талаб ҳам камаймоқда ва бу ҳолат келгусида нархларни янада пасайишига олиб келади.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!