Бош саҳифаЯнгиликларРоссия: иссиқхона саноатининг рентабеллиги икки баробар пасайди
Янгиликлар

Россия: иссиқхона саноатининг рентабеллиги икки баробар пасайди

2019 йилда Россия иссиқхона саноатининг рентабеллиги 16% ни ташкил этган эди, 2020 йилда – 7%, 2021 йилда эса тахминан шундай даражада ёки бироз камроқ бўлади. Бу хусусда “Россия агрохолдинглари – 2021” «Агроинвестор» конференциясида мева-сабзавот уюшмасининг ижрочи директори Михаил Глушков айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, 2021 йилда ўғитлар 52 фоиз, ўсимликларни ҳимоялаш воситалари 30 фоиз, идиш ва қадоқлаш воситалари 67 фоиз қимматлашган. Мавсумий ишчилар етишмовчилиги туфайли иш ҳақи 24 фоизга, уруғлик эса 5 фоизга ошди.

«Иссиқхона бизнесида, афсуски, биз учун нархлар тахминан бир хил даражада сақланади ва ҳатто инфляцияни ҳам оқламайди. Ўтган йили коронавирус туфайли талаб 30 фоизга камайди, 2021 йилда у тикланмоқда, бироқ нарх тахминан 2019 йил даражасида қолмоқда. Нархларимиз ишлаб чиқариш ўсиши туфайли инфляция кўрсаткичларига мос келмайди ва бу умуман олганда яхши – рақобат бор, аммо бу соҳа учун ўзига хос сигналдир”, деди Глушков конференцияда.

Унинг сўзларига кўра, иссиқхона маҳсулотлари таннархида харажатларнинг ярмидан кўпи энергия ресурсларига тўғри келади, уларнинг тарифлари давлат томонидан белгиланади, шунинг учун бизнес уларга ҳеч қандай таъсир кўрсата олмайди. 2015 йилдан 2021 йилга қадар газ нархи 28 фоизга, электр энергияси 37 фоизга ошди, бу даврда инфляция 33 фоизни ташкил этди. Маҳсулот етиштириш даражаси ортиши ҳисобига иссиқхона маҳсулотларининг ўртача нархи 6 фоизга пасайган.

Шу билан бирга, ҳисобот даврида саноатга инвестициялар 250 миллиард рублдан ортиқни ташкил этди. Ҳозирги кунда Россияда 3 минг гектардан ортиқ иссиқхоналар мавжуд бўлиб, улардан 1 минг гектарга яқини қишки комбинатлардир. Глушковнинг сўзларига кўра, бодринг билан ўз-ўзини таъминлашга аллақачон эришилган, импорт фақат Хитой билан чегарадош ҳудудларга боради. Помидор импорти умумий истеъмол ҳажмининг тахминан 30%ини ташкил қилади. Илгари жорий қилинган давлат қўллаб-қувватлови туфайли хориждан етказиб бериш қисқармоқда, бу саноатни инвесторлар учун жозибадор қилди, дейди у. Уюшма маълумотларига кўра, бу йил иссиқхоналарда етиштирилган сабзавотларнинг ялпи ҳосили 2020 йилдаги 1,4 миллион тоннага нисбатан 1,5 миллион тоннадан ошади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Украинада сабзавотлар май ойи охиригача яна 25-30 фоиз қимматлаши мумкин

EastFruit

Ўзбекистонда супер-эртаги олма сотувга чиқди ва у импорт қилинган экзотик мевалардан ҳам қимматроқ

EastFruit

Ўзбекистонда икки ой давомида иссиқхона бодринги қарийб икки баробар арзонлашди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин