Бош саҳифаЯнгиликларРоссия Федерациясида бу йилги олхўри ҳосилининг биринчи партиялари ўтган йилга нисбатан 1,5 баравар арзон сотилмоқда
Махсус Янгиликлар

Россия Федерациясида бу йилги олхўри ҳосилининг биринчи партиялари ўтган йилга нисбатан 1,5 баравар арзон сотилмоқда

EastFruit лойиҳаси таҳлилчиларининг фикрича, россиялик боғбонлар олхўрининг оммавий савдосини бошлаган. Ушбу данакли мева ҳосилини йиғиш мавсуми ўрта ҳисобда бир ҳафта кеч бошланганига қарамай, бу йил олхўрининг биринчи партиялари нархи ўтган йилгидан анча паст.

Бугунги кунда фермерлар олхўрининг тури ва сифатига қараб, уни 20-42 рубл/кг ($0,27-0,58)дан сотишмоқда ва бу ўтган йили таклиф қилинган биринчи партиялардан қарийб 1,5 баравар арзон. Таққослаш учун айтадиган бўлсак, ўтган йилнинг шу даврида олхўрининг биринчи партияси бозорга 40 рубл/кг ($0,55)дан кирган.

Боғбонларнинг сўзларига кўра, бошқа данакли мевалардан фарқли ўлароқ, олхўри нисбатан яхши қишлади, шунинг учун ҳосил бир йил аввалгидан бироз баландроқ бўлади. Мавсум бошида олхўри нархлари бу тахлит паст бўлишининг яна бир омили ушбу сегментда талаб деярли йўқлигидир. Шу билан бирга, кўпчилик фермерлар кейинчалик олхўрининг кечки нави –  «Стенли» сотувга чиқа бошлагач, нарх бироз ошишига умид қилишмоқда. Бу нав нафақат сархил бозорда, балки қуруқ мева сифатида ҳам анчайин талабгир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Украинада сабзавотлар май ойи охиригача яна 25-30 фоиз қимматлаши мумкин

EastFruit

Ўзбекистонда супер-эртаги олма сотувга чиқди ва у импорт қилинган экзотик мевалардан ҳам қимматроқ

EastFruit

Ўзбекистонда икки ой давомида иссиқхона бодринги қарийб икки баробар арзонлашди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин