Бош саҳифаЯнгиликларҚозоғистонда йилига 200 минг тонна картошка қайта ишланадиган завод қурилади
Янгиликлар

Қозоғистонда йилига 200 минг тонна картошка қайта ишланадиган завод қурилади

«Катада TRANS GROUP» МЧЖ Олмаота вилоятининг Уйғур туманида йилига 45 минг тонна маҳсулот тайёрлаш қувватига эга модификацияланган картошка крахмалини ишлаб чиқарувчи завод қуради. Бу ҳақда ElDala.kz га вилоят ҳокимининг матбуот хизмати хабар берди.

Завод Жанубий Кореялик инвесторлар – ISA.Co.LTD компанияси билан ҳамкорликда қурилади. Лойиҳага қарийб 26 миллиард тенге сармоя йўналтирилиши кўзда тутилган. Корхонада Жанубий Кореянинг замонавий технологияларидан фойдаланилади.

Завод тўлиқ қувватда ишлашини таъминлаш учун 120 гектар майдонда картошка етиштириш режалаштирилган. Шу тариқа йилига қарийб 200 минг тонна картошка қайта ишланади.

Корхонада картошка крахмалидан ташқари йилига 5700 тонна картошка шарбати, 2100 тонна картошка оқсили, 5000 тонна чорва озуқаси ишлаб чиқарилади.

Заводда 80 нафардан ортиқ иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, сармоядорлар 10 йил давомида ҳар йили маҳаллий аҳоли орасидан 7 кишини ўқитиб, мутахассис сифатида тайёрлашади.

Вилоят ҳокими билан бўлиб ўтган учрашувда «Катада TRANS GROUP» МЧЖ директори ўринбосари Сергази Шалхарбеков ушбу заводни 18 ой ичида қуриш ва фойдаланишга топшириш режалаштирилганини айтди. Яъни, келаси йил кузда ишлаб чиқариш линияси ишга туширилади.

Маҳаллий ҳокимият вакиллари объект зарур инфратузилма билан таъминланишини ваъда қилишди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Сабзавот ҳосилини йиғиш ва қайта ишлаш тезлиги ҳамда аниқлигини таъминловчи роботлаштирилган тизим (видео)

EastFruit

Ўзбекистонда 2021 йилги картошка ҳосилининг деярли 75 фоизи деҳқон хўжаликларида етиштирилган

EastFruit

АҚШ компанияси Қозоғистон агромаҳсулотларини чуқур қайта ишлаш корхоналарига 100 миллион доллар сармоя киритишга тайёр

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин