Бош саҳифаЯнгиликларҚозоғистонда картошка ва сабзи арзонлашадими?
Янгиликлар

Қозоғистонда картошка ва сабзи арзонлашадими?

Қозоғистонда картошка нархи пасая бошлади ва кузда унинг қиймати шу йилнинг июнь ойидаги рекорд нархга нисбатан анча арзонлашади. Шу билан бирга, сабзи билан боғлиқ вазият анчайин мураккаб, чунки, бу йил паст ҳосил кутилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазири Бахит Султонов маълум қилди, деб ёзди ElDala.kz.

“Сабзи бўйича худди шундай муаммо қўшни Ўзбекистонда ҳам бўлган. Aслида, биз ўзимиздаги нархни қисман импорт қилдик, чунки, қўшни Ўзбекистон ҳам, Россия ҳам картошка ва сабзи учун бир хил талабни юзага келтирди. Бугунги кунга келиб, картошка нархи пасайиб бораётганини кўряпмиз. Кузда у сезиларли даражада –  бир неча баравар пасайишини кутмоқдамиз»,  деди вазир.

Вазирнинг таъкидлашича, сабзи билан боғлиқ вазият анча мураккаб: бу йил экин майдонлари қисқартирилди ва шунга кўра, ҳосил пастлиги якуний таннархга таъсир қилади.

Қарама-қарши вазият пиёз билан боғлиқ: Қозоғистон Республикаси ва қўшни мамлакатларда бу йил ортиқча маҳсулот етиштириш кузатилмоқда.

Умуман олганда, Бахит Султонов таъкидлаганидек, Савдо вазирлиги озиқ-овқат нархларини чекламайди. Вазифа озиқ-овқат хавфсизлиги кўрсаткичларини ўз вақтида таъминлашдан иборат, яъни маҳсулот объектив нархда ва сифатли бўлиши керак.

Мавжуд вазиятга келсак, вазирнинг сўзларига кўра, Савдо вазирлиги маҳаллий ижро этувчи органлар билан форвард шартномалар ва айланма схемани кўпайтириш устида ишламоқда. Бу чакана савдо тармоқларига, тадбиркорларга муайян миқдордаги таъминот ҳамда кузги нархлар бўйича мажбуриятларни башорат қилиш учун олдиндан молиялаштириш имконини беради.

Бундан ташқари, айрим турдаги маҳсулотларнинг экспортини чеклаш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.

«Экспортни таъқиқлаш инструментларидан фойдаланилиши мумкин. Ушбу масала идоралараро комиссия томонидан зарурат бўлганда кўриб чиқилади», деди Бахит Султонов. Аммо вазир қандай маҳсулотлар экспортини таъқиқлаш муҳокама қилинаётганига аниқлик киритмади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда “Органик маҳсулотлар тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди

EastFruit

Украинада сабзавотлар май ойи охиригача яна 25-30 фоиз қимматлаши мумкин

EastFruit

Ўзбекистонда супер-эртаги олма сотувга чиқди ва у импорт қилинган экзотик мевалардан ҳам қимматроқ

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин