Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда омбор ва логистика марказлари учун рақамли платформа иш бошлади
Янгиликлар

Ўзбекистонда омбор ва логистика марказлари учун рақамли платформа иш бошлади

Ўзбекистон логистика ассоциацияси Транспорт вазирлиги кўмагида рақамли платформа – «Ўзбекистон омборлари ва логистика марказлари»ни яратди. Бу хусусда «Дунё» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Транспорт вазирлигидан маълум қилишларича, www.skladi.uz рақамли платформасининг асосий вазифаси – миллий ва ташқи савдо ҳамда инвестиция компанияларининг Ўзбекистондаги омбор ва логистика марказлари хизматларига бўлган талабини қондиришдир.

Рақамли платформа – «Ўзбекистон омборлари ва логистика марказлари» республика бўйлаб мавжуд омборлар ҳамда логистика марказларининг дислокацияси ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади.

Шунингдек ўқинг:  Ўзбекистон Хитойга мева экспортини кескин камайтирди

Ўзбекистон ва хорижий давлатлар тадбиркорлари товарлар номенклатураси (қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари, маиший техника, фармацевтика товарлари) бўйича омбор ёки логистика марказининг ихтисослашуви, шунингдек, ёпиқ ва ташқи омборлар, жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва тез бузиладиган маҳсулотлар учун музлатгичли омборлар ҳудудида бўш жой борлиги ҳақида бепул маълумот олишлари мумкин.

Бу платформа ҳам омборлар, ҳам логистика марказларининг эгаларига (бўш жойларга юк жойлашни кўпайтириш) ва ўз товарларини жойлаштириш ҳамда сақлаш учун бўш жой қидираётган тадбиркорлар манфаатларига тенг даражада хизмат (қидиришга сарфланадиган вақтни камайтириш ва қўшимча харажатларни бартараф этиш) қилади.

Шу билан бирга, алоҳида функция – омборлар, омбор ускуналари ва ишлов бериш ускуналарини сотиш, ижарага олиш ҳамда сотиб олишни, шунингдек, сақлаш учун аризаларни қабул қилишни назарда тутувчи «махсус таклиф»лар кўзда тутилган.

Мазкур ахборот платформаси «Ягона ойна» тамойилларига мос келади, бу ерда транспорт ва савдо логистикаси иштирокчилари электрон шаклда, бир жойда, товарларни сақлаш билан боғлиқ керакли маълумот ва хизматлар билан танишишлари мумкин.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда “Органик маҳсулотлар тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди

EastFruit

Ўзбекистонда супер-эртаги олма сотувга чиқди ва у импорт қилинган экзотик мевалардан ҳам қимматроқ

EastFruit

Ўзбекистонда 2021 йилги картошка ҳосилининг деярли 75 фоизи деҳқон хўжаликларида етиштирилган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин