OLYMPUS DIGITAL CAMERA
Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда 2022 йили брокколи экиладиган майдонлар 1,3 минг гектарга етказилади
Долзарб Махсус Янгиликлар

Ўзбекистонда 2022 йили брокколи экиладиган майдонлар 1,3 минг гектарга етказилади

2022 йили Ўзбекистонда барча тоифа хўжаликларида 1,3 минг гектар майдонда брокколи карамини экиш режалаштирилган. Шундан 640 гектари қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари улушига, 688 гектари эса аҳолининг томорқа ерлари улушига тўғри келади. Бу хусусда EastFruit таҳлилчилари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига таяниб хабар бермоқда.

Вазирлик мутахассисларининг қайд этишича, сўнгги йилларда ички бозорда брокколига талаб сезиларли даражада ошиб, ушбу маҳсулотни ташқи бозорга жўнатиш ҳажми ҳам ортиб бормоқда.  Масалан, 2021 йили Россия бозорига 6 минг тоннадан зиёд брокколи экспорт қилинди, бу 2020 йилга нисбатан 2 баробар кўп кўрсаткичдир.

Ўзбекистонда брокколи етиштириладиган асосий ҳудудлар Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари бўлиб, энг оммабоп навлар – «Агасси F1» «Айронмен F1″,» Атлантис F1″, «Гераклион F1», «Квинта F1», «Наксос F1″, “Марафон F1”, “Тибурон F1», ”, “Фиеста F1”дир.

Жорий йилнинг март ойи бошида EastFruit январь-февраль ойларидаги Ўзбекистондан карамнинг асосий турлари экспорти билан боғлиқ рекорд ҳажмлар ҳақида ёзган эди. Хусусан, 2022 йилнинг январь-февраль ойларида гулкарам ва брокколи экспортининг умумий ҳажми 6,2 минг тоннани ташкил этган ва мазкур кўрсаткич 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 2,2 баробар кўпдир. Шу билан бирга, ушбу ҳажмнинг қарийб 98 фоизи ЕОИИ мамлакатлари ва Украина бозорларига жўнатилган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда “Органик маҳсулотлар тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди

EastFruit

Ўзбекистонда супер-эртаги олма сотувга чиқди ва у импорт қилинган экзотик мевалардан ҳам қимматроқ

EastFruit

Ўзбекистонда 2021 йилги картошка ҳосилининг деярли 75 фоизи деҳқон хўжаликларида етиштирилган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин