Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон ва Россия логистика йўлакларини ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси»ни имзолади
Янгиликлар

Ўзбекистон ва Россия логистика йўлакларини ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси»ни имзолади

Ўзбекистон ва Россия давлатлари ўртасида логистика йўлакларини ривожлантиришга келишиб олинди. Ушбу режаларни амалга ошириш учун томонлар божхона, санитария ва фитосанитария тартиб-қоидаларини такомиллаштиради, икки мамлакат ўртасида товарлар ташиш тартиби соддалаштирилади. Aмалга ошириладиган аниқ чора-тадбирлар сирасига инфратузилма лойиҳалари, хусусан, агрологистик ва улгуржи-тарқатув марказларини яратиш киради.

Бу Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзоқовнинг 2021 йил 21 август куни Россия Федерацияси ҳукумати раиси ўринбосари A. Оверчук билан учрашувидан сўнг маълум бўлди. Учрашувда томонлар савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт ва логистика борасидаги ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини муҳокама қилишди.

Учрашув натижасида логистика коридорларини ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» имзоланди. Унда зарур инфратузилма яратиш ва тегишли логистика хизматини ташкил этиш бўйича устувор чоралар белгилаб қўйилган. Бу чора -тадбирлар божхона, санитария ва фитосанитария тартиб-қоидаларини такомиллаштириш, икки мамлакат ўртасида товар олиб ўтиш тартибини соддалаштириш, икки мамлакат давлат органларини рақамлаштиришни ривожлантириш, шунингдек, инфратузилмани амалга ошириш бўйича аниқ амалий чоралар, лойиҳалар, хусусан, агрологистик ва улгуржи- тарқатув марказларини ўз ичига олади. Ушбу тадбирлардан бири – «яшил йўлак» тамойили бўйича «Aгроэкспресс» мунтазам йўналишли поездини ташкил этишдир. «Aгроэкспресс»  поездида Ўзбекистондан Россия Федерациясига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришнинг максимал муддати беш кундан ошмайди, дейилади Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабарида.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июнь ойида «UzAgroLogistics Centers» агрологистик оператори ва «РЖД логистика» AЖ (Россия), «Россия экспорт маркази» АЖ ўртасида битим имзоланган эди. Унда Россия-Ўзбекистон логистика йўлагини ривожлантириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экспорти ва импорт юкларини «Aгроэкспресс» тезкор рефрижиратор-контейнерли поездларда етказиб бериш кўзда тутилган. Бу Ўзбекистон агросаноат мажмуасининг экспорт маҳсулотларини етказиб бериш ва Россияда товарларни қабул қилиш бўйича хизматлар сифатини янги даражага кўтариш имконини беради. 40 та вагондан иборат «Aгроэкспресс» биринчи синов поездини 2021 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистондан Россияга юбориш режалаштирилган. Худди шу поезд Россиядан Ўзбекистонга импортнинг қарши оқимини таъминлайди.

«Aгроэкпресс» лойиҳаси доирасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Ўзбекистондан Россияга ташиш ҳажми дастлабки босқичда йилига қарийб 100 минг тоннани ташкил этади, деб хабар бермоқда «Курсив» нашри Россия экспорт маркази (РЭМ) матбуот хизмати ҳаволасига таяниб. 2025 йилгача бу кўрсаткич ҳар йили 20 фоизга ошиб боради.

«Лойиҳанинг амалий реализацияси, асосан, рефрижераторли ёки изотермик идишларда ташиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг зарур ҳарорат режимини бузмасдан қабул қилиш ва жўнатишни таъминлаш учун етарли омбор инфратузилмасини талаб этади. Инфратузилма объектлари контейнерли поездларни қабул қилиш ва жўнатиш учун зарур бўлган маневрли маршрутлар билан жиҳозланган бўлиши керак. Бунда божхона ва фитосанитария назорати зоналари ваколатли давлат хизматларининг тегишли постларини жойлаштириши лозим» дея қайд этилди РЭМда.

“Агроэкспресс” тезкор поездида Ўзбекистондан Россияга сархил сабзавот ва мевалар, қуруқ мевалар юборилади, қайтиш юки сифатида эса гўшт-сут, ёғ-мой, қандолат маҳсулотлари, донли, бошоқли озиқ-овқатлар, шунингдек, саноат товарлари жўнатилади”,  дея қўшимча қилди Россиянинг «РЖД Логистика» компанияси.

Шу йилнинг июль ойи охирида Қозоғистон «Ўзбекистон-Россия» агрологистик йўлагида иштирок этиш истагини билдирди. Атиги бир неча ҳафта ўтгач, 2021 йил 18 августда AК&М ахборот агентлиги «РЖД» AЖ (Россия) ва «НК» КТЖ» AЖ (Қозоғистон) ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини темир йўл орқали ташишни ташкил этиш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланганини хабар қилди. Ҳужжатга мувофиқ, Россия ва Қозоғистон ҳамкорликда «Aгроэкспресс» сервиси доирасидаги юк ташиш ҳажмини оширади. Хизматни ҳамкорликда ривожлантириш доирасида энди юк базасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек, поездларнинг аниқ йўналишлари ҳамда жадвалини белгилаш зарур.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда “Органик маҳсулотлар тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди

EastFruit

Ўзбекистонда супер-эртаги олма сотувга чиқди ва у импорт қилинган экзотик мевалардан ҳам қимматроқ

EastFruit

Ўзбекистонда 2021 йилги картошка ҳосилининг деярли 75 фоизи деҳқон хўжаликларида етиштирилган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин