Бош саҳифаЯнгиликлар“Ўзбекистон — Қирғизистон – Хитой” транспорт коридорининг имкониятларидан самарали фойдаланиш чоралари ўрганилмоқда
Янгиликлар

“Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой” транспорт коридорининг имкониятларидан самарали фойдаланиш чоралари ўрганилмоқда

17 май куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Қирғизистон Республикаси Транспорт, архитектура, қурилиш ва коммуникация вазири Гулмира Абдуалиева билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берди.

Читайте также: Ўзбекистонда маҳсулотларни халқаро стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тизими жорий этилмоқда

Икки мамлакат вазирлари бошчилигидаги делегация вакиллари мамлакатларимиз ўртасида транспорт-коммуникация алоқаларини янада ривожлантириш мақсадида Ўш – Саритош – Иркештом автомобиль йўли бўйлаб, ўрганиш ва тадқиқот ишларини ўтказишмоқда. Хусусан, делегация аъзолари «Иркештом» чегара божхона постининг иш фаолияти билан яқиндан танишишди.

Шунингдек, Қашғар – Иркештом – Ўш – Андижон – Тошкент мультимодал транспорт коридори салоҳиятини кенгайтириш, унинг имкониятларидан оқилона ва самарали фойдаланишни ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ва мавжуд муаммолар жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда. Хусусан, Чийирчиқ, Талдиқ, Тонмурун довонлари ва Саритош пунктига ташриф буюрилди.

Учрашув давомида вазирлар икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириш бўйича битимлар доирасида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда “Органик маҳсулотлар тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди

EastFruit

Ўзбекистонда супер-эртаги олма сотувга чиқди ва у импорт қилинган экзотик мевалардан ҳам қимматроқ

EastFruit

Ўзбекистонда 2021 йилги картошка ҳосилининг деярли 75 фоизи деҳқон хўжаликларида етиштирилган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин