Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон 2021 йилда Эрон мева-сабзавотларининг энг тез ўсаётган экспорт бозорига айланди
Долзарб Махсус Янгиликлар

Ўзбекистон 2021 йилда Эрон мева-сабзавотларининг энг тез ўсаётган экспорт бозорига айланди

EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, 2021 йилда Эрон мева-сабзавотлар экспортини Ироқ, Россия, Хитой ва Афғонистон каби давлатларга сотилиши камайгани сабаб, 6 фоизга қисқартирди. Шу билан бирга, қатор давлатлар Эрон мева-сабзавотлари импортини кескин оширган.

Ушбу мамлакатдан мева-сабзавот импортини бошқаларга нисбатан тез оширган бозорлар орасида Ўзбекистон алоҳида ажралиб туради. 2021 йил якуни бўйича Ўзбекистон Эрондан сабзавот ва мева импорти учун 2020 йилга нисбатан роппа-роса 5 баробар кўп маблағ сарфлади. Эроннинг 2021 йилда Ўзбекистонга мева-сабзавот етказиб беришдан олган даромади 46,2 миллион долларга етди ва бу Ўзбекистонни Эрон учун 15-ўриндаги энг йирик бозорлардан бирига айлантирди.

Шунингдек ўқинг: Бу йил Россияга тарвуз импорти Эрондан етказиб бериш ҳисобига барча рекордларни янгилади

Маълумки, Эрондан Ўзбекистонга экспорт қилинган мева-сабзавот тоифасининг асосий позицияси истеъмол картошкаси эди. Эрон картошкасининг Ўзбекистонга экспорти ҳажми 2021 йилда 146 минг тоннани ташкил этиб, 36 баробар ошган. Иккинчи ўринда Эрон хурмоси эди, шундан Ўзбекистон 7,4 минг тоннани импорт қилган, бу 2020 йилга нисбатан роппа-роса уч баробар кўпдир.

Экспорт бўйича учинчи ўринни олма эгаллади.  Ўзбекистон 2021 йилда Эрон олмаси импортини 9 баробар ошириб, 6,4 минг тоннага етказди!  Ҳажм бўйича кейинги энг кўп импорт қилинган Эрон меваси киви бўлди.  Ўзбекистон 2021 йилда унинг 3,9 минг тоннасини Эрондан харид қилди, яъни бир йил ичида импортни икки баробар оширди! Ваҳоланки, аслида, бу маҳсулотни нафақат Ўзбекистонда ички истеъмол учун етиштириш, балки бошқа мамлакатларга экспорт қилиш ҳам жуда муваффақиятли бўлиши мумкин!

Шунингдек, мандарин ва апельсин каби Эрон меваларининг Ўзбекистонга импорти кескин ўсаётгани, бир неча ва ҳатто ўн баробар ошиб бораётганини қайд этиш жоиз. 2021 йилда Ўзбекистонга Эрон пистасининг импорти ҳам 2,5 баробар ўсди, саримсоқ импорти эса қарийб 5 баробар ошди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда “Органик маҳсулотлар тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди

EastFruit

Украинада сабзавотлар май ойи охиригача яна 25-30 фоиз қимматлаши мумкин

EastFruit

Ўзбекистонда супер-эртаги олма сотувга чиқди ва у импорт қилинган экзотик мевалардан ҳам қимматроқ

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин