Ўзбекистоннинг EastFruit жамоаси мамлакатда ўрик нархи кетма-кет учинчи ҳафтада пасайишда давом этаётгани, аммо бу нарх ўтган йилнинг шу даврига нисбатан анча юқори бўлиб қолаётганлигини хабар қилмоқда. Ҳатто Россияда ҳам янги ўрик нархи Ўзбекистонга нисбатан бир оз юқори бўлиб, экспортнинг кўпайишига йўл бермаяпти. Айнан Ўзбекистон ўрик экспортида Россия бозорида иккинчи ўринни эгаллайди.
Ўзбекистонда ўрик нархи пасайиб бормоқда. Сўнгги бир ҳафта ичида (жорий йилнинг 3-10 июнь кунларида) ушбу данакли меваларнинг ўртача улгуржи нархи 35 фоизга пасайган ва охирги 20 кун ичида эса деярли уч бараварга тушиб кетди. Аммо бунга қарамай, ўрик нархи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан жуда юқори бўлиб қолмоқда. 2020 йил 10 июндаги EastFruit нархлари мониторинги маълумотларига кўра, ушбу меванинг ўртача улгуржи нархи ҳозиргига нисбатан 3,2 баравар паст бўлган.
Сўнгги пайтда, ўрикнинг максимал нархларида пасайиш суръати кўпроқ сезилади. Май ойининг ўрталаридан бошлаб, 1 кг ўрикнинг энг юқори улгуржи нархи 55000 дан 60000 сўмгача ($5,2-5,7) бўлган, аммо сўнгги ҳафта давомида (3-10 июнда) нархлар 25000 сўмгача (2,4 доллар) – 2 мартадан кўпроққа пасайган. Бу эса бозорда юқори сифатли ўрикларда таклиф кўпайганлигидан далолат беради. Ўзбекистондаги ўрик боғларининг совуқ уришидан етган зарари туфайли шу пайтгача бозорда ушбу маҳсулотлар таклифи жуда кам бўлган эди.
Графикдан кўриниб турибдики, ўрик нархининг пасайиши юқори сифатли ўрик нархларнинг сезиларли даражада тушиши билан боғлиқ. Дарвоқе, бу йил ўрик нархи ўтган йилга нисбатан анча тез пасаймоқда, аммо ўтган йили мавсум бошланишидаги нархлар анча паст бўлиб, бутун мавсум давомида ҳосил ҳажми рекорд даражага бўлган.
Шундай қилиб, жорий йил март ойининг иккинчи ярмида амалга оширилган ҳосил йиғим-теримига етган зарар ҳақидаги тахминларимиз ўрикда ҳам, гилосда ҳам тўлиқ оқланди. Бу йил Ўзбекистонда ўрик нархининг ҳеч бўлмаганда истеъмолчи ва импортерлар “кўниккан” нархлар даражасига пасаймаслиги эҳтимоли кун сайин янада юқори бўлиб бормоқда. Зеро, мамлакатда ўрик мавсуми узоқ давом этмайди ва ўрик йиғим-теримининг авж палласи июнь ойининг биринчи ярмига тўғри келади.
Шундай қилиб, ўрик экспорти бўйича дунёдаги етакчилардан бири бўлган Ўзбекистон 2021 йилда ушбу данакли меванинг импортчисига айланиши мумкин. Бироқ, ҳосилдан «дам олган» ўрик дарахтлари келгуси йилдаёқ юқори ҳосил беради ва мева экспортининг ўсиш суръати яна кўтарилади, деб умид қилиш мумкин.
Қолаверса, Ўзбекистон совуқдан нисбатан анча кам зарар кўрган ва бу меваларнинг нархи икки баравар паст бўлган қўшни Тожикистондан сархил ўрик сотиб олиши мумкин.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!