Бош саҳифаЯнгиликларМолдовада ноқулай об-ҳаво шароитларига қарамай хўраки узумнинг 2021 йил ҳосили одатдаги вақтида бозорга кириб келиши мумкин
Долзарб Махсус Янгиликлар

Молдовада ноқулай об-ҳаво шароитларига қарамай хўраки узумнинг 2021 йил ҳосили одатдаги вақтида бозорга кириб келиши мумкин

Бу йил, узоқ давом этган баҳор, шу билан бирга, ёзнинг ёмғирли ва нисбатан салқин бошланиши билан, кўплаб турдаги резаворлар ва меваларнинг пишиб етишининг тахминан ўн кун – икки ҳафтага кечикиши билан ажралиб туради. Бироқ, виночилар уюшмаларининг баъзи мутахассислари фикрига кўра, ушбу ҳолатга қарамай, 2021 йилда узум йиғим-терими одатдаги вақтда пишиб етилиши мумкин. Яъни, сентябр ойининг ўрталаридан бошлаб бозорда ушбу маҳсулотлар пайдо бўлиши мумкин.

Ҳақиқатан ҳам узумзорларда гуллаш ўн-ўн икки кунга кечикди. Бироқ, июн ойи охиридан бошлаб, вақти-вақти билан ёғаётган ёмғирларга қарамай, мамлакатда жуда иссиқ об-ҳаво кузатилди. Шу сабаб, боғбонлар узум бошлари ва меваси тез ўсаётганини алоҳида таъкидламоқдалар. Улардан баъзилари, агар июл-август ойларида кундузги даврнинг аксарият қисми сельций бўйича +30 даража ва ундан юқори бўлса, мамлакатнинг жанубий зонасидаги баъзи очиқ узумзорлар кузнинг биринчи ойида ҳосил пишгунча талаб этиладиган ҳарорат йиғиндисини “олиш”ни тахмин қилишмоқда.

Шунингдек, ўтган икки йил ичида Молдовада “қишдан ёзга” кескин ўтиш бўлганини ҳисобга олиш керак. Одатдаги баҳор фасли деярли бўлмади. Шунинг учун узум ва бошқа кўплаб мевали экинларнинг ҳосили муддатидан эртароқ пишган. Бу йил, мутахассисларнинг фикрига кўра, об-ҳаво ҳозирча 2000 йилларнинг иккинчи ярмида кескин иқлим ўзгаришлари бошланишидан олдинги ҳолатига ўхшаяпти.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Молдовада мева экспорти бўйича муаммоли вазият юзага келди

EastFruit

Молдова жанубида баҳорги совуқ туфайли бодом, ўрик ва гилоснинг айрим навлари ҳосили камаяди

EastFruit

Молдовада маҳаллий навларга асосланган янги боғ ва узумзорларга субсидиялар ажратилмайдими?

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин