Бош саҳифаЯнгиликларМолдовада маҳаллий навларга асосланган янги боғ ва узумзорларга субсидиялар ажратилмайдими?
Долзарб Махсус Янгиликлар

Молдовада маҳаллий навларга асосланган янги боғ ва узумзорларга субсидиялар ажратилмайдими?

Молдова Вазирлар Маҳкамаси Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш миллий жамғармаси тақсимотига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳасини эълон қилди.  Шунингдек, бошқа ўзгаришларга кўра, «биринчи марта кўп йиллик плантацияларни барпо этиш фақат Европа Иттифоқининг расмий каталогларига киритилган навлар асосида субсидияланади». Айни чоғда Молдова боғдорчилигининг айрим тармоқларида, масалан, хўраки узум етиштиришда маҳаллий селекция навлари устунлик қилади.

Жануби-Шарқий Европанинг қатор мамлакатлари, жумладан, Европа Иттифоқи таркибига кирувчи мамлакатларда “Молдова” номли хўраки узум нави етиштирилади. Бироқ, Молдова узумчилик ассоциациялари мутахассисларининг бу нав Европа Иттифоқида «расмий рўйхатдан ўтган»ига ишончлари комил эмас. Хўш, бу Молдовада европалаштирилмаган навларга асосланган янги плантациялар субсидияланмаслигини англатадими?

Лойиҳа матнида бу ҳақида тўғридан-тўғри айтилмаган, фақат бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар берилган. Бироқ, ҳукумат раҳбарияти бераётган тузатиш талқинининг ўзи муайян хулосаларга олиб келади. Боғбонлар, узум етиштирувчилар ва кўчат етиштирувчилар «бир чуқурдан иккинчисига тушиш»га сабаб бўладиган шароитлар яратилишидан хавотирланишмоқда. Мисол учун, бир неча йил давомида боғдорчилик хўжаликлари анжир (текис) навли шафтоли боғларини яратишди, аммо, улар Молдова Республикаси навларининг расмий реестрига киритилмагани сабабли субсидиялар берилмади. Ҳукумат лойиҳаси қабул қилинса ва янги кўп йиллик плантацияларни субсидиялашнинг бошқача тартиби белгиланса, маҳаллий навдаги меваларни етиштирувчи фермерлар кўмаксиз қолиши мумкин.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Молдовада мева экспорти бўйича муаммоли вазият юзага келди

EastFruit

Молдова жанубида баҳорги совуқ туфайли бодом, ўрик ва гилоснинг айрим навлари ҳосили камаяди

EastFruit

Жаҳон банки Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказига 3 миллион доллар маблағ ажратади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин