Бош саҳифаЯнгиликларХитойда биринчи Чили гилосига ажиотаж талаб!
Долзарб Махсус Янгиликлар

Хитойда биринчи Чили гилосига ажиотаж талаб!

EastFruit мутахассислари жаҳон гилос бозори феномени, шунингдек, Хитой гилос феномени ҳақида бир неча бор гапиришган. Маълумки, Хитой жаҳондаги энг йирик гилос импортёри бўлиб, қишда бу меванинг асосий қисмини Чилидан импорт қилади.

Чили мева экспортёрларининг маркетинг ҳаракатлари туфайли гилос Хитой Янги йили учун иқтисодий эркинлик ва фаровонлик рамзига айланди. У чиройли совға қутисида жуда юқори нархда сотилади.

Бироқ, Чили бу билан тўхтаб қолмади ва жаҳонда, айниқса, Хитойда машҳур  ушбу мевани сотиш мавсумини узайтириб, гилосни етарлича узоқ вақт давомида таклиф этишга ҳаракат қилмоқда. Хитой Янги йилига ҳали уч ойдан кўпроқ вақт бор бўлса-да, Чилидан гилоснинг биринчи партиялари аллақачон унинг бозорига кириб, харидорлар орасида мисли кўрилмаган ажиотажга сабаб бўлди.

Daniel Hо – Shanghai Topsun Fresh Co., Ltd ҳаммуассиси ва бош тижорат директори Linkedlnда Хитой бозорига биринчи Чили гилоси келгани акс этган суратларни жойлаштирди. Бу мева-сабзавот бозори учун ҳақиқий воқелик бўлганга ўхшайди, чунки, уни кўриш учун жуда кўп одам йиғилди. Қуйида ушбу фотосуратларни тақдим этамиз.

Шуни ҳам қайд этмоқчимизки, Чили гилос бозорида тўрт ойдан зиёд вақт давомида мавжуд. Таққослаш учун айтадиган бўлсак, минтақадаги Ўзбекистон каби гилос экспортёрларининг аксарияти ушбу мевани йилига икки ойдан кўп вақт экспорт қилмайди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон супермаркетларида янги ҳосил ўриги ва гилоси сотувга чиқди

EastFruit

2022 йилнинг январь-февраль ойларида Хитой гилос импортини жаҳондаги барча мамлакатлар импортидан уч баробар оширди!

EastFruit

Ўзбекистонда кетма-кет учинчи ҳафта пиёз нархи ошмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин