Бош саҳифаЯнгиликларИталияда ҳосилни совуқ уриши натижасидаги рекорд даражада йўқотишлар туфайли Украина ва Молдова гилосни Италияга экспорт қилиш имкониятига эга бўлмоқдалар
Долзарб Махсус Янгиликлар

Италияда ҳосилни совуқ уриши натижасидаги рекорд даражада йўқотишлар туфайли Украина ва Молдова гилосни Италияга экспорт қилиш имкониятига эга бўлмоқдалар

Италия мевалар уюшмаси маълумотларига кўра, бу йил Италияда данакли мевалар ҳосили рекорд даражада паст бўлади. EastFruit мутахассислари маълумотларига қараганда, айни пайтда италиялик савдогарлар 2021 йилда гилос етишмовчилигини муқаррар эканлигини англаган ҳолда, уни ҳатто Ўзбекистондан сотиб олишга қизиқиш билдира бошладилар.

Мутахассисларнинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, жорий йил Италияда ушбу мавсумда ҳосил учдан бир қисмга камаяди. Демак, EastFruit тахминича, Италиянинг гилос импорти бўйича эҳтиёжи одатдаги 10-14 минг тонна эмас, балки 50 минг тоннадан ошади. Табиийки, Италия бундай ҳажмлардаги маҳсулотни агар нархлар нисбатан арзон бўлса ва уни сотиб олиш мумкин бўлсагина харид қилиши мумкин. Аммо факт шуки, импорт талабдан паст бўлади, бироқ, барибир рекорд кўрсаткичларга етиши аниқ.

Катта эҳтимол билан бу йил Хитойнинг ўта муҳим бўлган гилос бозорларига кириш имкониятидан четда қолган турк гилос етказиб берувчилари ушбу вазиятдан кўпроқ фойда кўришса керак. Қолаверса, Туркия гилос етиштириш ҳажмларини оширишда давом этмоқда, демак Италияда пайдо бўлган янги имкониятлардан фойдаланишга ҳаракат қилади.

Шунингдек қаранг: Қулупнай, гилос, ўрик ва редиска энг кўп миқдорларда сотилиб, олмани четга сурди! Савдо майдончаларининг ҳафталик таҳлили

Бошқа томондан олиб қаралганда, шуни ёдда тутиш керакки, Италияда бу йил ёзда сайёҳлар одатдагидан камроқ бўлиши кутилмоқда. Тўғри, уларнинг сони 2020 йилга нисбатан кўпайиши мумкин. Туристлар Туркияда гилосни йиғим-терим мавсуми тугагандан сўнг мамлакатга ташриф буюради. Бу эса Шарқий Европадан, биринчи навбатда Молдова ва Украинадан гилос экспорт қилувчилар учун яхшигина имкониятга айланиши мумкин.

Италияга гилос етказиб бериш учун камида гилос гидрокулингларига эга бўлиш керак. Шунингдек, резаворларни оптик саралаш ускуналари, модификацияланган муҳитли пакетлар (ММП) ва Европа Иттифоқи талабларига мувофиқ қадоқлаш ва логистика тажрибасига эга бўлиш ҳам  муҳим аҳамият касб этади. Қолаверса, етказиб берувчида товарнинг келиб чиқишини тўлиқ кузатиш имконияти ва гилос сотиб олинган етиштирувчиларда GlobalGAP сертификати бўлиши ҳам шулар жумласидан.

Эслатиб ўтамиз, сиз гилос гидрокулинг тизимлари, қадоқлаш ва бошқа технологик элементларни етказиб берувчиларни EF Technology очиқ технологиялар платформасида, гилос етказиб берувчилар ва харидорларни эса мева ва сабзавотларнинг бўйича энг катта савдо платформаси бўлмиш EF Trade Platformдан топишингиз мумкин.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Украинада сабзавотлар май ойи охиригача яна 25-30 фоиз қимматлаши мумкин

EastFruit

Европа Иттифоқида рад этилган жами мева-сабзавотларнинг 60 фоизи ҳануз Туркия ҳиссасига тўғри келмоқда

EastFruit

Ўзбекистондан ёнғоқ экспорти 2022 йилнинг биринчи чорагида қарийб уч баробар ошди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин