Бош саҳифаЯнгиликларИсроилда мева-сабзавотлар нархи пасайтирилади
Янгиликлар

Исроилда мева-сабзавотлар нархи пасайтирилади

Исроил ҳукумати мамлакатда мева-сабзавот нархини пасайтириш режаси жорий этилганини эълон қилди. Давлат режаси доирасида мева-сабзавот маҳсулотлари импортида божхона тўловлари камаяди ва бу соҳада рақобатга йўл очади. Режа, шунингдек, мамлакат фермерларини тўғридан-тўғри ва билвосита қўллаб-қувватлаш чораларини ўзида мужассам этган. Ушбу режанинг амалга оширилиши исроиллик истеъмолчиларга йилига қарийб 820 миллион доллар маблағ тежаш имконини беради.

Охирги йилларда Исроилда мева-сабзавотлар нархи 80 фоизга ошган, бу эса жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлган, деб хабар бермоқда FruitNews Freshfruit портали материалларига асосланиб.

Режага кўра, мева- сабзавотлар, шунингдек, тухум учун солиқлар камайтирилади. Бундан ташқари, ҳукумат мева-сабзавотларни импорт қилиш қоидаларини Европа стандартларини қабул қилиш ҳисобига юмшатади. Натижада, Исроил бозорида ассортимент кўпайиб, ушбу турдаги маҳсулотлар нархи пасайишига эришилади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Украинада сабзавотлар май ойи охиригача яна 25-30 фоиз қимматлаши мумкин

EastFruit

Ўзбекистонда супер-эртаги олма сотувга чиқди ва у импорт қилинган экзотик мевалардан ҳам қимматроқ

EastFruit

Ўзбекистонда 2021 йилги картошка ҳосилининг деярли 75 фоизи деҳқон хўжаликларида етиштирилган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин