Грузияда олманинг «Гала» нави йиғим-терими якунланмоқда ва «Грэнни Смит» нави ҳосилини йиғиш давом этмоқда. Олма ҳосили юқори бўлиши нархга босим ўтказади. Шу тариқа бу ҳафта нарх ўтган йилги кўрсаткичга тенглашиб, кг учун 1,20-1,50 лари (0,39 – 0,41 доллар) оралиғида ўзгариб турди.
Бу ҳафта «олма» ҳудуди бўлмиш Шида Картли фермерлари улгуржи бозорда чекланган миқдорда тақдим этилаётган «Голден» нави ҳосилини оммавий йиғиб ола бошлашади.
«Голден»нинг нархи бироз юқори, лекин кг учун 2,5 лари (0,80 доллар)дан ошмайди.
Ҳудудда совуткич қувватлари ўсган ва уларга бўлган талаб ҳам юқори. Бу йил олма сақлаш харажатлари ўтган йилга нисбатан 50% қимматроқ ва ҳар бир кг учун 0,06-0,07 лари (0,019–0,022 доллар) ни ташкил қилмоқда.
Грузия Қишлоқ тараққиёти агентлиги маълумотларига кўра, 2021 йилнинг июль ойи ҳолатига кўра, мамлакатнинг совутиш ва сақлаш инфратузилмасини ривожлантириш учун «Имтиёзли агрокредит» давлат лойиҳаси бўйича 1700дан зиёд кредитларнинг жами қиймати 180 миллион лари (57,0 миллион доллар)ни, бевосита давлат томонидан молиялаштириш 27 миллион лари (8,5 миллион доллар)ни ташкил этди. Грант дастури доирасида Агентлик Грузияда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини совутиш ва сақлаш бўйича 45 та корхона қурилишини қўллаб-қувватлади, давлат ёрдамининг умумий ҳажми 23 млн лари (7,3 млн доллар) ни ташкил этди. Бу корхоналарнинг ярмидан кўпи – 25 таси Шида Картли вилоятида очилган (грантлар ҳажми – 14 млн лари / 4,4 млн доллар).
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!