Бош саҳифаЯнгиликларГрузия фундукларининг экспорт мавсуми одатдагидан сустроқ бошланди
Долзарб Махсус Янгиликлар

Грузия фундукларининг экспорт мавсуми одатдагидан сустроқ бошланди

Ўтган йили Грузияда фундук етиштиришдаги муваффақиятлардан сўнг жорий мавсум бироз секинроқ бошланди. Хусусан, 2021/2022 йилги мавсум бошида грузин фундуки экспорти ҳажмларининг пасайиши ҳосил йиғиштириб олишни кечиктирган ёғингарчиликлар билан боғлиқ.

Айни дамда, пўчоқли фундук экспортида юқори ҳажмлар кузатилмоқда – август ойида ташқи бозорларга ушбу маҳсулотнинг 781 тоннаси етказиб берилган бўлиб, бу 2014–2020 йиллар давридаги ўртача ҳажмдан 10 баравар кўп демакдир. Фундук етиштирувчилар Италия экспортёрлари томонидан кучли қизиқиш билдирилаётганини қайд этдилар.

Бу йил август ойида Грузия 1085 тонна фундук мағзини экспорт қилган. Бу эса ўтган йил шу даврдагидан 16 фоиз кам. EastFruit прогноз қилганидек, нархлар 2020 йил августдаги $6140 дан 2021 йил августда $5780га пасайди.

Ҳам тозаланган, ҳам пўстлоқли фундук экспортидан жами тушум $8,1 млнни нашкил қилди. Бу ўтган йил августдаги кўрсаткичдан 1 фоизга кам холос.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Украинада сабзавотлар май ойи охиригача яна 25-30 фоиз қимматлаши мумкин

EastFruit

Ўзбекистонда супер-эртаги олма сотувга чиқди ва у импорт қилинган экзотик мевалардан ҳам қимматроқ

EastFruit

Ўзбекистондан ёнғоқ экспорти 2022 йилнинг биринчи чорагида қарийб уч баробар ошди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин