Бош саҳифаЯнгиликларГрузия фундуки экспорти ўтган мавсумга нисбатан юқори
Долзарб Махсус Янгиликлар

Грузия фундуки экспорти ўтган мавсумга нисбатан юқори

Сентябрь грузин экспортёрлари учун муваффақиятли ой бўлди. Бунга сабаб, итальянча пўстлоқли фундукка талаб ноодатий даражада юқори эканидир.

Ўтган ой Грузиянинг фундук экспорти (жумладан, мағиз ва пўстлоқли фундук экспорти) 24,5 миллион долларни ташкил этди. Бу 2020 йилнинг сентябрь ойига нисбатан 23% юқори кўрсаткичдир. Ўз навбатида, айтиш жоизки, ўтган 2020 йил жигарранг ҳашаротлар ҳужумидан қутулиш йили дея тан олинган эди. Мағиз ҳисобига экспортнинг умумий ҳажми 22 фоизга ошди, яъни 3,4 миллион кг дан 4,2 миллион кг га ошди.

Ушбу ижобий ўсиш фундук экспортининг мисли кўрилмаган ўсиши билан боғлиқ. Одатда, Грузия фундук мағзидан пўстлоқлисига қараганда кўпроқ даромад олади. Масалан, охирги 3 йил ичида мағиз экспортининг қиймати ҳам, ҳажми ҳам пўстлоқли фундукка қараганда қарийб 11 баравар юқори бўлди.

Аммо, ҳозир пўстлоқли фундук экспорти кескин кўпаймаганида ёки бошқача айтадиган бўлсак, агар 2020 йилнинг сентябрига нисбатан йиллик ўсиш бўлмаганида 2021 йилнинг сентябрь ойида фундук экспортининг умумий қиймати 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 1 фоизга паст бўлар эди.

Маълумотлар манбаи: Грузия Молия вазирлиги

Грузия экспортёрларининг сўзларига кўра, Италияда пўстлоқли фундукка талаб катта. Бу Италия бозорида таклиф камлиги билан боғлиқ. Чунки, бу йил  маҳаллий ҳосил яхши бўлмади. Пўстлоқли фундук қайта ишлаш сектори учун мўлжалланган, шу боис, уларга жуда қатъий талаблар қўйилмайди. Шундай қилиб, бу грузиялик фундук етиштирувчилар учун вақтинчалик имкониятдир. Натижада, пўстлоқли фундукнинг экспорт нархи 2020 йил сентябрь ойига нисбатан 7 фоизга ошди.

Пўстлоқли фундук экспорти 2021 йилнинг сентябрь ойида 6,1 миллион долларни ёки 2,3 миллион килограммни ташкил этди. Экспорт қиймати ўтган йилга нисбатан 400%га, ҳажм эса 367% га ошди.

Маълумотлар манбаи: Грузия Молия вазирлиги

Қизиғи шундаки, биз мағиз экспорти ҳажмининг бироз пасайганини кўрмоқдамиз. Ўтган йилнинг сентябрь ойига нисбатан ҳам ҳажм, ҳам қиймат 2%га камайган, экспорт нархи эса ўзгармади. Бундай сустлашув икки омил туфайлидир: у ҳам бўлса, ёмғир сабаб ҳосил йиғим-терими кечикиши ва фермерларнинг юқори сифатли ёнғоқларини сотиш учун қулай фурсатни кутишларидир.

Умуман, янги мавсумнинг дастлабки икки ойида экспорт ҳажми ўтган мавсумнинг шу даврига нисбатан яхшироқ. Фундукнинг жами экспортидан тушган даромад 32,7 миллион долларга етди, бу 16 фоизга кўпдир. Ва бу яна пўстлоқли фундук экспортининг кескин ўсиши билан боғлиқ.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Украинада сабзавотлар май ойи охиригача яна 25-30 фоиз қимматлаши мумкин

EastFruit

Ўзбекистонда супер-эртаги олма сотувга чиқди ва у импорт қилинган экзотик мевалардан ҳам қимматроқ

EastFruit

Ўзбекистондан ёнғоқ экспорти 2022 йилнинг биринчи чорагида қарийб уч баробар ошди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин