Бош саҳифаЯнгиликлар2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Туркия қуритилган мевалар экспортини 10,3 фоизга оширди
Янгиликлар

2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Туркия қуритилган мевалар экспортини 10,3 фоизга оширди

Туркиядан 11 ой давомида қуритилган мевалар экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,3 фоизга – 1,4 миллиард долларгача ўсди.

Анадолу” агентлигининг Жануби-Шарқий Анадолу экспортёрлари уюшмаси (GAIB) маълумотларига таяниб хабар беришича, Туркияда қуритилган мевалар экспорти кундан-кунга ўсишда давом этмоқда.

Январь-ноябрь ойларида Туркия жаҳоннинг 155 мамлакатига қуритилган мевалар етказиб берди.

Энг оммабоп экспорт товарлари майиз ва қуритилган ўрикдир.

Шунингдек ўқинг: Турк лирасининг қулаши Шарқий Европа ва Марказий Осиёдаги мева-сабзавот ҳамда ёнғоқ бозорларига қандай таъсир кўрсатмоқда?

Экспортнинг катта қисми майизга тўғри келади – 389,24 миллион доллар, сўнг қуритилган ўрик – 305,69 миллион доллар, кейин қуритилган анжир – 234,81 миллион доллар, ундан кейин эса антеп пистаси – 183,89 миллион доллар.

Хусусан, ҳисобот даврида антеп пистаси экспорти йиллик ҳисобда 70 фоизга ошди.

Туркия қуритилган меваларининг энг катта бозори Германиядир.

Туркиядан қуритилган меваларнинг асосий импортёрлари Европа Иттифоқи мамлакатлари бўлди (652,20 миллион доллар).

Биринчи ўринни Германия (211,88 миллион доллар), иккинчи ўринни Буюк Британия (147,14 миллион доллар), учинчи ўринни Италия (133,58 миллион доллар) эгаллади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Европа Иттифоқида рад этилган жами мева-сабзавотларнинг 60 фоизи ҳануз Туркия ҳиссасига тўғри келмоқда

EastFruit

Ўзбекистондан ёнғоқ экспорти 2022 йилнинг биринчи чорагида қарийб уч баробар ошди

EastFruit

2022 йилнинг биринчи чорагида Туркиядан 129 мамлакатга қуритилган мевалар етказиб берилди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин