Бош саҳифаЯнгиликлар2021 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистондан сабзавот экспорти кўпайган, аммо мева ва резаворлар экспорти камайган
Янгиликлар

2021 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистондан сабзавот экспорти кўпайган, аммо мева ва резаворлар экспорти камайган

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра 2021 йилнинг дастлабки тўрт ойи натижаларига кўра, Қозоғистон Ўзбекистонда етиштирилган сабзавот ва меваларнинг энг йирик импортчиси бўлиб қолмоқда.

2021 йил январь-апрель ойларида қўшни мамлакатга 41,4 миллион долларлик 146,7 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинган. Бу умумий экспорт ҳажмининг 22,3 фоизини ташкил этди.

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг иккинчи йирик истеъмолчиси Россия Федерацияси бўлиб, ушбу мамлакатга тўрт ой ичида 37 миллион долларга тенг 58,8 минг тонна сабзавот ва мева маҳсулотлари экспорт қилинган ва бу кўрсаткич Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти умумий ҳажмида 19,9 фоизни ташкил қилган.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон: биринчи чоракда мева-сабзавот экспортининг пасайиши кетма-кет иккинчи йил кузатилмоқда

Ушбу даврда Хитойга 24,3 миллион долларлик 28,9 минг тонна мева ва сабзавотлар етказиб берилган, умумий экспорт ҳажмидаги улуш – 13,1 фоизга тенг.

Хитойдан кейинги ўринни Покистон банд этган. Бу ерга 20 миллион долларга тенг 10,8 минг тонна (10,7%)  қишлоқ хўжалиги маҳсулоти юборилган, деб хабар беради Nuz.uz.

Расмий маълумотларга кўра, мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти 327,9 минг тоннани ташкил этди ва қиймат жиҳатидан 186 миллион доллардан ошди (ўсиш суръати 2020 йилнинг шу даврига нисбатан, мос равишда 0,5 фоизни ташкил этди). 123,4 миллион доллар миқдорида 263 минг тонна сабзавот (пул ифодасида ўсиш суръати 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 2 фоиз) ҳамда 29,3 миллион доллар миқдорида 34,3 минг тонна мева ва резаворлар (пул ифодасида 2020 йилга нисбатан пасайиш 13,5 фоиз) экспортга жўнатилди.

2021 йил январь-апрель ойларида умумий экспорт ҳажмида мева-сабзавотларнинг улуши 5,3 фоизни ташкил қилиб, январь-март ойларидаги кўрсаткичга нисбатан 0,3 фоизга пасайган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда “Органик маҳсулотлар тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди

EastFruit

Украинада сабзавотлар май ойи охиригача яна 25-30 фоиз қимматлаши мумкин

EastFruit

Ўзбекистонда супер-эртаги олма сотувга чиқди ва у импорт қилинган экзотик мевалардан ҳам қимматроқ

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин