Бош саҳифаЯнгиликлар2021 йилда Ўзбекистондан карам экспорти ҳажми рекорд даражага етиши мумкин
Долзарб Махсус Янгиликлар

2021 йилда Ўзбекистондан карам экспорти ҳажми рекорд даражага етиши мумкин

EastFruit таҳлилчиларининг қайд этишича, 2021 йилнинг дастлабки 9 ойи мобайнида Ўзбекистондан оқ бошли карам экспорти ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12 фоизга ошди ва сўнгги беш йилнинг январь-сентябрь ойларидаги рекорд даражага етди. Экспертларнинг фикрича, жорий йилнинг якуний кўрсаткичи 2019 йилги рекорд даражадаги йиллик экспорт ҳажмини янгилаши мумкин.

Ўзбекистон Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида республикадан жами 13,4 миллион долларлик 84,6 минг тонна оқ бошли карам экспорт қилинган. EastFruit таҳлилчиларининг ҳисоб-китобларига кўра, жисмоний жиҳатдан ушбу даврдаги экспорт ҳажми  2020 йилнинг шу даврига нисбатан 12,1 фоизга, 2019 йилнинг мазкур даврига нисбатан эса 2,3 фоизга кўп.

Манбалар: 2020-2021 йиллар – Ўзбекистон Божхона қўмитаси маълумотлари. 2019 йил – EastFruit таҳлилчиларининг ҳисоб-китоблари.

Ўзбекистондан барча турдаги карамнинг (жумладан, оқ бошли карам, гулкарам, брокколи ва бошқа турлари) йиллик экспорт ҳажми 2017 йилда 38,1 минг тоннани, 2018 йилда эса 88,4 минг тоннани ташкил этган эди. EastFruit экспертларининг ҳисоб-китобларига кўра, 2021 йилнинг 9 ойи давомида оқ бошли карам экспорти ҳажми 2017-2021 йилларнинг шу давридаги максимал қийматга етган.

Ўтган йиллардаги статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистондан оқ бошли карамнинг йиллик экспорт ҳажмидан қарийб 90 фоизи ташқи бозорларга январь-май ойларида етказиб берилади ва тахминан 5-6 фоизи календарь йилининг охирги икки ойига тўғри келади – ноябрдан декабргача. Бинобарин, жорий йил охирига қадар Ўзбекистондан оқ бошли карам экспорти ҳажми яна 3-5 минг тоннага ошиши мумкин. Бу маҳсулотнинг октябрдан декабрга қадар ташқи бозорга етказиб берилиши ҳисобга олинса, 2021 йилнинг якуний экспорт кўрсаткичи 2019 йилнинг йиллик рекорд ҳажмидан ошиб кетиши мумкин. 2019 йилда ушбу маҳсулотнинг экспорт ҳажми 87,3 минг тоннани ташкил этган эди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда “Органик маҳсулотлар тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди

EastFruit

Ўзбекистонда супер-эртаги олма сотувга чиқди ва у импорт қилинган экзотик мевалардан ҳам қимматроқ

EastFruit

Ўзбекистонда 2021 йилги картошка ҳосилининг деярли 75 фоизи деҳқон хўжаликларида етиштирилган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин