Бош саҳифаЯнгиликлар2021 йилда Молдова Европа Иттифоқига ўрик экспортини кескин оширади
Долзарб Махсус Янгиликлар

2021 йилда Молдова Европа Иттифоқига ўрик экспортини кескин оширади

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу йил Европа Иттифоқи мамлакатларининг Молдова ўриклари экспорти таркибидаги улуши тахминан 80-85 фоизгача ўсади. Бундан олдин EastFruit 2020 йилда Молдова тахминан 2 минг тонна ўрик экспорт қилгани, ушбу ҳажмнинг қарийб ярми Украинага тўғри келгани ҳақида хабар берган эди. Бу меваларнинг атиги юз тоннасидан сал кўпроғи Европа Иттифоқига юборилган.

«Эффективное сельское хозяйство Молдовы» (“Молдованинг самарали қишлоқ хўжалиги”) лойиҳаси мутахассислари АРМ/USAID Молдова ўриклари экспортини Европа бозорига қайта йўналтиришда “пандемия даври” маркетинг воситаларидан муваффақиятли фойдаланиш имконияти пайдо бўлишида муҳим рол ўйнаган деб ҳисоблайди. COVID-19 туфайли анъанавий ишбилармонлик алоқалари чекланганлиги сабабли, мева етиштирувчилар бирлашмалари ушбу лойиҳа кўмаги билан Молдовадаги йирик қишлоқ хўжалиги компаниялари боғлари ва ўрим-йиғимдан кейинги инфратузилмасига бир қатор онлайн-саёҳатлар ишлаб чиқдилар. Бунинг натижасида, шунингдек GLOBALG.A.P. стандартларига мувофиқ мева етиштирадиган корхоналарни фаол сертификатлаш амалга оширилади ва GRASP бу йил ушбу корхоналар ўрикнинг Европа Иттифоқи бозорига экспортини сезиларли даражада оширди. Хусусан, биринчи марта Молдовадан боғдорчилик ва савдо компаниялари Германияга сархил ўрикларни катта миқдорда етказиб беришни бошладилар.

Шунингдек ўқинг: Молдовада тарвуз нархи пасайиши кутилмоқда – бунга уч сабаб бор

Бундан ташқари, баъзи боғдорчилик корхоналари ўрикларни Венгрияга экспорт қилишни бошладилар. Уларнинг раҳбарлари ушбу мамлакатда ўрик боғларининг 70-80%и бу йил баҳорнинг совуқ келганлиги сабабли ҳосилга талофат еганини таъкидламоқдалар. Гарчи Молдова ўриги ушбу мамлакатга сархил ҳолатда экспорт қилинса-да, улар асосан қайта ишлашга йўналтирилади, яъни дистиллаш (ўрик шнапси) ишлаб чиқариш кабилар. Бундан ташқари, Молдова боғбонлари Руминия бозорига кечпишар ширин ўрик етказиб бериш ҳажмини оширишга умид қилмоқдалар.

Ўтган йили Молдовада 3,8 минг гектар плантациялардан ўрик ҳосили тахминан 6,5-8 минг тоннани ташкил этганди. 2021 йилда, экспертларнинг прогнозларига кўра, ушбу меванинг ҳосили камида 10-12 минг тоннагача етиши керак.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Европа Иттифоқида рад этилган жами мева-сабзавотларнинг 60 фоизи ҳануз Туркия ҳиссасига тўғри келмоқда

EastFruit

Ўзбекистондан ёнғоқ экспорти 2022 йилнинг биринчи чорагида қарийб уч баробар ошди

EastFruit

2022 йилнинг биринчи чорагида Туркиядан 129 мамлакатга қуритилган мевалар етказиб берилди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин