Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларРоссиядаги агрохолдинг кейлдан чипс ишлаб чиқаришни йўлга қўйди
Технологиялар Янгиликлар

Россиядаги агрохолдинг кейлдан чипс ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

“Московский” агрохолдинги (Россия) Россия бозори учун мутлақо янги маҳсулот — кейлдан тайёрланган “Kale сhips” деб аталувчи чипсларни яратди. Бу экин нимаси билан машҳур?

Кейл – ҳақли равишда сотувлар хити номига муносиб топилган, соғлом овқатланиш ихлосмандлари севиб истеъмол қиладиган карам тури бўлиб, “Московский” агрохолдингида 1 гектардан зиёд майдонга экилади. Холдинг жами 60 гектар ерда маҳсулот етиштиради.

Кейл карамларга хос бўлмаган шаклга эга. У карам бошига ўралиб олмайди, у кўпроқ эгри-бугри новдаларга эга салат баргини эслатади. Кейл кальций, Омега-3, мис, руҳ ва фосфорга бой ўсимликдир.

Етиштиришда фақатгина энг хавфсиз замонавий технологиялар қўлланилади. Ўсимликлар ҳимояси энтомофаглар деб номланувчи махсус ҳашаротлар орқали таъминланади, деб ёзади AgroXXI.

“Московский” холдинги ўз харидорларига бутун йил давомида кейл етказиб беради – бу ерда махсус светодиодлардан фойдаланилади ва улар булутли фаслларда қуёш нурларининг ўрнини тўлдиради. Айнан шу сабабдан йил давомида нур берувчи янги авлод иссиқхоналари сархил сабзавотларни танаффуссиз етиштириш имконини яратади.

Агрохолдинг мутахассислари ушбу маҳсулотни қайта ишлашга уриниб кўрдилар. Натижада кейлдан чипс кўринишидаги енгил ва оммабоп тамадди ҳосил бўлди.

Кўплаб фойдали витаминларга эга бўлган кейл барги кешью ёнғоғи, саримсоқ ва кунгабоқарнинг ундирилган уруғи аралашмасидан тайёрланган соусга ботирилади. Кейин эса ассортиментдаги таъмларга қараб қўшимча зираворлар қўшилади. Улар беш хил – помидор, паприка, пиёз, чили қалампири ёки карри. Тайёрлашнинг сўнгги босқичида кейл барглари керакли ҳароратда ушлаб турилиб, муайян вақт оралиғида қуруқ ҳолатга келтирилади.

 

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Сабзавот ҳосилини йиғиш ва қайта ишлаш тезлиги ҳамда аниқлигини таъминловчи роботлаштирилган тизим (видео)

EastFruit

АҚШ компанияси Қозоғистон агромаҳсулотларини чуқур қайта ишлаш корхоналарига 100 миллион доллар сармоя киритишга тайёр

EastFruit

Қозоғистон олимлари чаканда етиштиришнинг янги технологиясини ишлаб чиқишди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин