Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларИссиқхона шароитида гидропоника усулида қоқигул етиштириш даромадли бизнесга айланиши мумкин
Технологиялар Янгиликлар

Иссиқхона шароитида гидропоника усулида қоқигул етиштириш даромадли бизнесга айланиши мумкин

Ўрта ер денгизи ҳавзасида асрлар мобайнида инсон рационида фойдаланилган ва ушбу минтақанинг агробио хилма-хиллигида катта аҳамиятга эга бўлган ёввойи ўсимликлар ўсади. Улар орасида анъанага кўра хом ёки қайнатилган шаклда, шунингдек, доривор гиёҳ сифатида ишлатиладиган мураккабранглилар оиласига кирувчи иккита ўсимлик – қоқигул ва рейхардия (горлюха) ҳам бор.

Греция Қишлоқ хўжалиги департаменти олимлари қоқигул ва горлюхани илк бор гидропоника усулида етиштириш бўйича тадқиқотларни ўтказиб, Агрономия 2021 журналида мақола эълон қилдилар. Бу ҳақда AgroXXI портали хабар бермоқда.

Қоқигул ва горлюха таркибида кўплаб озиқлантирувчи моддалар, антиоксидантлар ва органик кислота, шакар, фенол, токоферол, ёғ кислоталар сингари бир қанча биологик фаол бирикмалар бор. Ушбу ўсимликлар Ўрта ер денгизига хос соғломлаштирувчи парҳезнинг ажралмас қисмидир.

Ҳозирда саломатликка ижобий таъсир қиладиган ва келиб чиқиши маълум бўлган маҳсулотларга истеъмолчилар талаби ортиб бораётганлиги сабабли ушбу жараён ейиш мумкин бўлган ёввойи турларга қизиқиш уйғотди.

Шу маънода ейиш мумкин бўлган ёввойи турларни назорат қилинадиган шароитларда тижорий етиштириш ёввойи ўсимликларни норационал тарзда йиғиб-териб олиш хавфини камайтириш нуқтаи назаридан муҳим аҳамият касб этади.

Ўз навбатида, бошқа ёввойи ўсимликлар қаторида қоқигул ва горлюха ҳам фармацевтика ёки озиқ-овқат саноатида катта салоҳиятга эга. Чунки уларнинг экстракти муқобил консервантлар ёки функционал озиқ-овқат маҳсулотларига қўшимча сифатида қўлланилиши мумкин.

Ўрта ер денгизи мамлакатларида кичик фермер хўжаликларининг аҳамиятини инобатга олсак, бундай агротажрибаларнинг қўшимча турларини татбиқ этиш қўшимча даромад келтириши мумкин.

Шунингдек ўқинг: Италия тажрибаси: иссиқхонада етиштирилган кўкат ва зираворлар бизнеси (видео)

Ерга ишлов беришнинг турли тизимлари орасида гидропоника тупроққа ишлов бериш ёки бошқа тупроқсиз тизимлар билан таққослаганда, айниқса, баргли кўкатлар етиштиришда кўплаб афзалликларга эга.

Гидропоника ёрдамида минерал озиқлантириш даражасини тегишлича бошқариш ёки эустрессни қўллаш (масалан, мўътадил тузлаш) орқали ўсимликларда иккиламчи метаболизмни рағбатлантириб, яхшиланган фитохимико-фармокологик хусусиятларга эга бўлган хушбўй доривор гиёҳлар етиштириш мумкин.

рН озиқлантирувчи эритмани бошқариш – тупроқсиз тизимларда муҳим вазифа. Чунки шу тариқа нафақат ўсимликларнинг бўйини бошқариш мумкин, балки уларда қуруқ моддалар ва бошқа хусусиятларни, шу жумладан ризосфера ва апопласт рН ҳосил қилса ҳам бўлади.

Ўсимликнинг фитофтора ва питиоз чириш билан зарарланишига йўл қўймаслик учун илдиз зонасида рН даражаси пастроқ – 4,0 дея тавсия этилган бўлса-да, кўплаб қишлоқ хўжалиги экинлари учун унинг оптимал кўрсаткичи 5,5-6,5 орасида бўлиши лозим.

“Мазкур тадқиқот натижалари кўрсатдики, қоқи ўт ва горлюхани гидропоника тизими шароитида етиштириш мумкин.

Ҳар икки тур нейтрал даражада ёки кислотали рН (4,0, 5,5 ва 7,0)га эга бўлган озиқлантирувчи эритмаларда мослашувчанлик қобилиятига эга эканлигини кўрсатди. Тўғри, бунда рН 5,5 даражаси яхшироқ таъсир қилганини қайд этиш жоиз.

Бундан ташқари, қоқи ўт горлюхага нисбатан рН 4,0га юқорироқ мослашувчанлик даражасини намойиш қилди. Бу эса унинг таъсирчан ҳимоя механизмига эга эканлигидан далолатдир.

Паст кўрсаткичли рН қийматларида ўсимликларнинг ҳосилдорлиги пасайиб кетганлигига қарамасдан, ушбу аниқ тадқиқот мазкур икки турнинг шу пайтгача ўрганилган кўплаб сифат ва парҳез хусусиятларини ошириб юборди. Бу эса истеъмолчилар томонидан қоқигул ва горлюханинг инсон тановул қилса бўладиган ва айниқса, озиқ-овқат саноатида қўллаш мумкин бўлган янги – қўшимча кўкат барги сифатида қабул қилинишида жуда катта аҳамиятга эга” деб ёзади муаллифлар.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Сабзавот ҳосилини йиғиш ва қайта ишлаш тезлиги ҳамда аниқлигини таъминловчи роботлаштирилган тизим (видео)

EastFruit

АҚШ компанияси Қозоғистон агромаҳсулотларини чуқур қайта ишлаш корхоналарига 100 миллион доллар сармоя киритишга тайёр

EastFruit

Қозоғистон олимлари чаканда етиштиришнинг янги технологиясини ишлаб чиқишди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин