Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларБританиялик олимлар сархил бозор учун мўлжалланган малина селекцияси ривожининг асосий йўналишларини белгилади
Технологиялар Янгиликлар

Британиялик олимлар сархил бозор учун мўлжалланган малина селекцияси ривожининг асосий йўналишларини белгилади

Global Plant Genetics компаниясида  резаворларнинг янги навларини ишлаб чиқиш бўйича фаолият юритаётган британиялик олимлар  келгуси йилларда фреш-бозор учун мўлжалланган малина селекциясини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилади.

Жаҳонда малина етиштириш майдони 1990 йилдан ҳозирги кунга қадар икки баробар кўпайди ва 125 минг гектар эканлиги айтилмоқда. Ушбу майдонларнинг кўп қисмида малина қайта ишлашда – консерва, ширинликлар, шарбатлар ишлаб чиқариш учун етиштирилади. Умумий экин майдонининг тахминан 30%и фреш-бозор учун резаворлар етиштириш билан банд, аммо сархил ҳолатда сотиладиган малина ҳосилининг улуши бу қийматдан юқори. Қайта ишлаш учун мўлжалланган малина плантациялари, одатда, катта майдонларни эгаллайди, аммо уларни етиштиришда кам харажат билан у қадар юқори бўлмаган таннархни таъминловчи анъанавий экстенсив технологиялардан фойдаланилади. Сархил бозор учун резавор етиштиришда эса фермерлар ҳимояланган тупроқда малина етиштиришнинг интенсив технологиясини афзал кўришади, дея хабар бермоқда FruitNews Global Plant Geneticsнинг матбуот хизмати материалларига асосланиб.

Интенсив ўсиш технологияларининг асосий элементлари ҳимоя тузилмаларидан фойдаланиш ва тувакларда малина ўстиришни ўз ичига олади. Бу усул экишдан кейин тахминан 90 кун ичида резавордан юқори ҳосил олиш имконини беради. Субстратда резавор етиштириш, айниқса, тупроқ касалликлари ҳақида гап кетганда, ўсимлик касалликларининг пайдо бўлиши ва тарқалиши хавфини сезиларли даражада камайтиради.  Биринчи йил куртаклашда мева берадиган навлардан фойдаланиш бир хил плантациядан йилига икки марта ҳосил олиш мумкинлигини англатади.  Ушбу технология учун юқори сифатли экин материали –  лонг-кейн зарур.

Сўнгги ўн йил ичида малина селекцияси сезиларли даражада ривожланди, ҳар қандай янги нав бугунги узоқ таъминот занжирининг қийинчиликларига дош бера олиши кутилмоқда.  Резавор сифати нуқтаи назаридан, малина селекциясини нималар кутмоқда? Энди истеъмолчилар чакана савдо пештахталарига доимий равишда юқори сифатли маҳсулот чиқишини кутиб, шундай маҳсулот харид қилишаётган экан, демак, селециянинг кўпроқ ўрганилиши керак бўлган йўналишларидан бири резавор таъмидир. Ёши улуғ истеъмолчилар, кўпинча, замонавий навларда етишмаётган жиҳат – мевалардаги ўткир ва нордон таъмни афзал билишади, ёшларга эса ширин мевалар маъқул.

Global Plant Genetics Жеймс Хаттон институти билан ҳамкорликда яқинда жаҳон бозорига ҳосил йиғиш жараёнини кенгайтирувчи 4 та янги юқори маҳсулдор малина навларини чиқарди: «Скай» (Skye), Льюис (Lewis), Глен Мор (Glen Mor) ва Глен Kаррон (Glen Carron) .

«Скай» нави – ремонтант бўлиб, баҳор ва кузда –  биринчи йил куртаклашда иккита мўл ҳосилни таъминлайди. Ушбу навдаги резавор йирик, транспортабеллиги юқори, мазали, рангга бойдир. Бу нав турли иқлим шароитларида етиштириш учун қўл келади, чунки, қишда узоқ вақт паст ҳароратга муҳтож эмас.

АҚШда маълуму машҳур бўлган «Льюис» ёки «Бонни Льюис» ҳам ремонтант нав, у «Скай» навини яхшигина бойитади, биринчи йил куртаклашда ҳосил йиғим-терими бошида мева беради. Мевалар жуда яхши сақланиш ва таъм хусусиятлари билан ажралиб туради. Бундай навли малина йилига икки марта ҳосил беради. Шу билан бирга, иккинчи йил куртаклашдаги резаворлар учун Брикс шкаласи бўйича шакар миқдори 14%га етиши мумкин.

«Глен Мор» иккинчи йил куртаклашда мева беради.  Қишда узоқ вақт паст ҳароратга муҳтож эмас. Бу нав мавсум охирида биринчи йил куртаклаган  новданинг учида ҳам ҳосил бериши билан ажралиб туради. «Глен Мор» малинасининг илдиз чиришига қаршилик кўрсатувчи Rub118b генетик маркери бор. Бу Global Plant Genetics селекция дастуридаги шундай мустаҳкамликка эга биринчи малина навидир.  Ушбу резавор мукаммал сифат, сақлов муддати, юқори маҳсулдорлик, таъм ва ҳажмга эга.

«Глен Каррон» нави – қишки совуқ ҳароратда узоқ вақт уйқу даврини талаб қилади.  У иккинчи йил куртаклашда ҳосил беради ва лонг-кейн ўсимликларида малина етиштириш учун мос келади. Юқори ҳосилдорлик билан ажралиб турувчи бу навнинг мевалари ёз бошида пишиб етилади.  Ушбу турдаги резаворнинг таъм сифатлари, одатда, турли хил қиёсий дегустациялар маҳали ажратилади.

«Глен Мор» ўсимликлар илдизи чиришига генетик жиҳатдан чидамли нав бўлиб, келгусида бошқа навлар селекцияси учун қўлланади. Global Plant Geneticsда яқин келажакда резавор ҳажми, сақлаш муддати, ҳосилдорлик ва таъм нуқтаи назаридан янги такомиллаштирилган навлар яратилиши кутилмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Жаҳон банки Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказига 3 миллион доллар маблағ ажратади

EastFruit

Молдовада маҳаллий навларга асосланган янги боғ ва узумзорларга субсидиялар ажратилмайдими?

EastFruit

Ўзбекистон: картошкачиликни ривожлантиришда замонавий технологиялар

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин