Бош саҳифаЯнгиликларЖанубий Корея Тожикистонга халқаро логистика марказларини қуришда кўмак беради
Янгиликлар

Жанубий Корея Тожикистонга халқаро логистика марказларини қуришда кўмак беради

Корея Республикаси Тожикистонда транспорт соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишга ҳисса қўшиш ниятида. Тожикистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Корея Республикасининг «Living Tree Co.LTD» компанияси ўртасида имзоланган Меморандум шундан далолат бермоқда. Бу хусусда “Ховар” ТМИА мамлакат Транспорт вазирлигида маълум қилди.

Ҳужжат Душанбеда Тожикистон транспорт вазири Азим Иброҳим ва Корея Республикасининг «Living Tree Co.LTD» компанияси вакили иштирокида имзоланди. Ўзаро англашув меморандуми доирасида Тожикистон Республикаси Транспорт вазири Азим Иброҳим Корея Республикаси компанияси вакиллари билан учрашиб, соҳадаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Томонлар Тожикистон Республикасида транспорт соҳасидаги турли лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан, халқаро логистика марказлари, темир йўллар қуриш ва Тожикистонда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Тожикистонлик 500 нафар фуқаро Буюк Британияга қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш учун кетиши мумкин

EastFruit

Ўзбекистонда қулупнай нархи тушиб кетди

EastFruit

Тожикистон селекциясининг қовоқ уруғлари Ўзбекистонда етиштиришга мослаштирилмоқда (видео)

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин