Бош саҳифаЯнгиликларУкраинада саримсоқ етиштирувчилар ички бозор эҳтиёжларини қондира олмаяпти
Янгиликлар

Украинада саримсоқ етиштирувчилар ички бозор эҳтиёжларини қондира олмаяпти

Украинада йирик саримсоқ етиштирувчилар ва омбор қурувчилар йўқ. Ваҳоланки, омборда маҳсулотларни қиш бўйи сақлаш мумкин эди.

Шу боис, январь-июнь ойларида Украина дўконларида фақат импорт қилинган саримсоқ сотилади. Бу ҳақда «Плантатор» журнали ҳаволасига асосланиб, АgroТimes хабар бермоқда.

«Ўтган йили Украина 5,6 минг тонна Хитой саримсоғини импорт қилди ва импортёрлар рейтингида 38-ўринни эгаллади», дейди Винниц вилоятида 10 гектар саримсоқ етиштирадиган ва ўзининг қайта ишлаш заводига эга «Агро-Мастер» фермер хўжалиги бошлиғининг ўринбосари Василий Гудзовский. «Афсуски, ҳозирча биз чакана савдо тармоқларининг талабини ўзимиздаги саримсоқ билан қондира олмаймиз. Чунки, Украинада юқори сифатли товарларни таклиф этувчи йирик саримсоқ ишлаб чиқарувчилар йўқ. Саримсоқни қишда сақлаш мумкин бўлган яхши омборлар ҳам мавжуд эмас. Шунинг учун, январдан июнга қадар супермаркетларда фақат импорт қилинган саримсоқ сотилади: асосан, Хитой ва Миср, қисман Испания, Франция, Эрондан маҳсулот олиб келинади. Қолган вақтда, одатдагидек, тармоқлар маҳаллий саримсоқни сотади».

Аммо, Васил Гудзовскийнинг фикрича, бу Украина ўз бозорида импорт қилинган саримсоқ ҳукмронлиги билан умуман курашмаслиги керак дегани эмас.

«Масалан, Қўшма Штатлар Хитой саримсоғига юқори бож қўйганида Калифорния саримсоғини етиштириш даражаси дарҳол ортди. Маҳаллий ишлаб чиқарувчи учун давлат кўмаги зарур, афсуски, биз ҳозир буни кўрмаяпмиз. Ҳозир биз учун хитойликлар билан рақобатлашиш осон эмас”.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Украинада сабзавотлар май ойи охиригача яна 25-30 фоиз қимматлаши мумкин

EastFruit

Ўзбекистонда 2021 йилги картошка ҳосилининг деярли 75 фоизи деҳқон хўжаликларида етиштирилган

EastFruit

Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фермерларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирларни таклиф қилмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин