Бош саҳифаЯнгиликларУкраина янги мавсумда грек ёнғоғи экспортини 45 фоизга ошириши мумкин
Янгиликлар

Украина янги мавсумда грек ёнғоғи экспортини 45 фоизга ошириши мумкин

2021/22 маркетинг йилида Украинадан грек ёнғоғи экспорти тахминан 108 минг тоннани ташкил этади, бу ўтган мавсумга нисбатан 45% зиёддир.

Бу хусусда Аgroportal АҚШ қишлоқ хўжалиги вазирлиги (USDA) чоп этган шарҳга асосланиб ёзмоқда.

Ёнғоқ экспорти, одатда, октябрь-май ойларида фаол бўлади. Ўтган мавсумда саноат манбалари маълумотларига кўра, украиналик ёнғоқ экспортёрлари COVID-19 натижасида глобал талаб пасайишига дуч келишган эди. 2020/2021 маркетинг йили якунига кўра, экспорт тахминан 74 минг тоннага баҳоланмоқда, бу Украина ташқи бозорга 105 минг тонна маҳсулот етказиб берган 2019/2020 йилга нисбатан 29 фоиз кам кўрсаткичдир.

Грек ёнғоғининг ички истеъмоли 2021/22 маркетинг йилида 31 минг тонна ёки ўтган мавсумдагидан 6% кам бўлади.

Шуни қайд этиш жоизки, 2020/21 маркетинг йилида украиналикларнинг ёнғоқ истеъмоли 33 минг тоннани ташкил этди (ўсиш – 1,6 баробар).

Бироқ, грек ёнғоғи Украинада асосий озиқ-овқат маҳсулоти  эмас, шунинг учун уни истеъмол қилиш даражаси аҳоли даромадлари даражасига қараб ўзгариб туради, дейилади шарҳда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Украинада сабзавотлар май ойи охиригача яна 25-30 фоиз қимматлаши мумкин

EastFruit

Ўзбекистондан ёнғоқ экспорти 2022 йилнинг биринчи чорагида қарийб уч баробар ошди

EastFruit

2022 йилнинг биринчи чорагида Туркиядан 129 мамлакатга қуритилган мевалар етказиб берилди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин