Бош саҳифаЯнгиликларРоссияда уч йил давомида ёнғоқ савдоси деярли 50 фоизга ошди
Янгиликлар

Россияда уч йил давомида ёнғоқ савдоси деярли 50 фоизга ошди

2016 йилдан 2019 йилгача бўлган даврда Россияда ёнғоқ савдоси ҳажми (пўстлоқли, шу жумладан ерёнғоқ) 47 фоизга – 141 минг тоннадан 207 минг тоннагача ўсди.

Бу хусусда BusinesStat агентлиги 2021 йилда тайёрлаган “Россия ёнғоқ бозорининг таҳлили” номли тадқиқотда айтилди, деб ёзмоқда FruitNews.

Ёнғоқ савдосининг ўсиши қандолатчилик соҳасида харидлар ортиши билан бирга чакана савдо тармоғидаги савдо ҳажми ўсиши билан ҳам боғлиқ.

2020 йили Россияда ёнғоқ, жумладан, ерёнғоқ савдоси ҳажми 208,8 минг тоннани ташкил этди. Бу 2019 йил даражасига деярли тўғри келади. Ерёнғоқ арзонлиги туфайли истеъмолчилар орасида энг машҳур ёнғоқ тури ҳисобланади. Унинг бозор умумий савдосидаги улуши 68,7%ни ташкил этди.

“Сўнгги йилларда дўконлар ёнғоқ ва унинг аралашмалари бўйича катта танлов таклиф қилмоқда. Ёнғоқ ҳам тортилган ҳолатда, ҳам  кичик ўрамларда сотилади. Кичик ҳажмлар туфайли ёнғоқ нархи кўпчилик харидорларга жуда мос келди. Бундан ташқари, табиий озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш ва соғлом турмуш тарзи тенденцияси ёнғоқлар савдоси ҳажмини оширди», дейди BusinesStat.

2020 йили Россия аҳолиси сони камайиши ва даромадлари пасайиши туфайли ёнғоқ истеъмоли камайди. Шу билан бирга, қандолатчилик корхоналари ёнғоқ харидини кўпайтирди, бу эса мамлакатда ушбу турдаги маҳсулотнинг умумий савдосини 2019 йил даражасида сақлаб қолиш имконини берди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Эквадорда банан ғалаёни – мамлакат экспортёрлари ушбу маҳсулот учун янги бозорлар қидирмоқда

EastFruit

Жаҳон банан бозори: Россия ва Украинада нархлар кўтарилди, бошқа мамлакатларда эса ортиқча маҳсулот сабаб, фермерлар даромади пасайди

EastFruit

Россия ва Украина уруши Европада паллетлар тақчиллигига олиб келмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин